Ватан ва ватанпарварлик ҳақида мақоллар

Айланаси овули,
Тўгараги тўркуни.

Айрилмагин элингдан,
Қувват кетар белингдан.

Бадқавм бўлсанг бўл,
Беқавм бўлма.

Балиқ сув билан тирик,
Одам — эл билан.

Бегона тупроқ — девона тупроқ.

Беткай кетар, бел қолар,
Беклар кетар, эл қолар.

Бировнинг юртида бек бўлгунча,
Ўзингнинг юртингда ит бўл.

Булбул чаманни севар,
Одам — Ватанни.

Булбулга боғ яхши,
Какликка — тоғ.

Ватан гадоси — кафан гадоси.

Ватан учун ўлмоқ ҳам шараф.

Ватан қадрини билмаган ўз қадрини билмас.

Ватанга келган — имонга келар.

Ватанга фалокат — ўзингга ҳалокат.

Ватангадо бўлгунча,
Кафангадо бўл.

Ватандан йироқлашган — номусдан ўлар.

Ватани борнинг бахти бор,
Меҳнати борнинг — тахти.

Ватанинг тинч — сен тинч.

Ватанни сотган эр бўлмас.

Ватаннинг вайронаси — Умрнинг ғамхонаси.

Ватаннинг вайронаси — Умрнинг ҳайронаси.

Ватансиз инсон — куйсиз булбул.

Диндан чиқсанг ҳам, элдан чиқма.

Душманга нафрати бўлмаганнинг
Ватанга муҳаббати бўлмас.

Ёрдан айрилсанг ҳам, элдан айрилма.

Ёридан айрилган етти йил йиғлар,
Юртидан айрилган ўлгунча йиғлар.

Ёрингни гул орасидан изла,
Эркингни — эл орасидан.

Йигит ғами элида,
Элнинг ғами дилида.

Киймоққа катан яхши,
Турмоққа ватан яхши.

Киши ерида султон бўлгунча,
Ўз элингда чўпон бўл.

Киши юртида султон бўлгунча,
Ўз юртингда ултон бўл.

Киши юртида шоҳ бўлгунча,
Ўз юртингда гадо бўл.

Кўлнинг отини балиғи чиқарар.

Кўрпанг қаерда бўлса, Кўнглинг шу ерда.

Нон гадоси бўлсанг ҳам, Юрт гадоси бўлма.

Она ернинг тупроғи — она сутидан азиз.

Она юртинг — олтин бешигинг.

Она юртинг омон бўлса,
Ранги рўйинг сомон бўлмас.

Сигирнинг сути — тилида,
Эрнинг қути — элида.

Совуқ ургандан қолар,
Тупроқ сургандан қолмас.

Сувни берсанг элга,
Яшарсан минг йилга.

Товушқонга туғилган тепаси азиз.

Туққан ерда туғинг тик.

Туққан элга жон тортмаса ҳам, қон тортар.

Туғилган ердан кўнгил узилмас,
Юрт қўриганнинг юрти бузилмас.

Туғилган еринг — Ватанинг,
Ватанинг — номусинг.

Тўйган ердан туққан ер яхши.

Урса ҳам, эл яхши,
Сўкса ҳам, эл яхши.

Фил тушида Ҳиндистонни кўрар.

Чангал ҳам ўз жойида гуриллар.

Экин ерида кўкарар,
Эр — элида.

Эл бор бўлса, эр хор бўлмас,
Эр бор бўлса, эл хор бўлмас.

Эл бошига кун тушса,
Эл яратган эр келар.

Эл бошига тушгани —
Эр бошига тушгани.

Эл ишини эр қилур,
Эр қадрини эл билур.

Эл-куним бўлмаса,
Ой-куним туғмасин.

Эл куюнганда куюнган — ботир,
Эл суюнганда суюнган — ботир.

Эл тилагин тилагин,
Синиқ кўнглин сийлагин.

Эл эгасиз бўлмас,
Тўн — ёқасиз.

Эл қудрати — чин қудрат,
Ватан тупроғи — қиммат.

Эл қуримаса, ер қуримас.

Эл — қўнган ерда,
От — тўйган ерда.

Эл қўнган ерни билар,
От тўйган ерда тинар.

Эл ғамини билган элда достон.

Элга манзур — эрга манзур.

Элга хизмат — олий ҳиммат.

Элга қўшилган мой ютар,
Элдан айрилган қон ютар.

Элга қўшилганнинг кўнгли тўқ,
Элдан ажралганнинг бети йўқ.

Элга қўшилсанг, эр бўласан,
Элдан ажралсанг, ер бўласан.

Элда бори — сенда бори.

Элдан айрилгунча, жондан айрил.

Элига вафо қилган
Ёвига жафо қилар.

Элидан безган эр ўнгмас,
Кўлидан безган ғоз ўнгмас.

Элим бошқа деган, эл бўлмас.

Элинг сенга чўзса қўл,
Унга доим содиқ бўл.

Элинг-юртинг бўлмаса,
Ойинг-кунинг бўлмасин.

Элли ер — бозор,
Элсиз ер — мозор.

Эллик йилда эл янги.

Элнинг бахти — эрнинг бахти.

Элнинг ичи — олтин бешик.

Элнинг йиртиғига ямоқ бўл,
Узунига улоқ бўл.

Элнинг эгаси бўл,
Тобутнинг чегаси бўл.

Элнинг ғами — эрнинг ғами.

Эр боласи — эл боласи.

Эр давлати — элида.

Эр йигит элга тортар.

Эр йигит ўзи учун туғилар,
Эли учун ўлар.

Эрингдан безсанг ҳам,
Элингдан безма.

Эрнинг иши — элнинг бўйнида,
Элнинг иши — эрнинг бўйнида.

Эрнинг моли — элнинг моли.

Юрт бошига иш тушса,
Эр йигит ҳозир.

Юрт эгаси йўлбарсдир,
Олдиргани қўймасдир.

Юрт қўри, элинг ўсар,
Қўримасанг, уйинг тўзар.

Юрт қўрисанг, ўсарсан,
Қўримасанг, тўзарсан.

Юртда одам бўлмаса,
Тўнғиз тепага чиқар.

Юртдан айрилганни ёв чопар.

Юртдан кетган, юртмонда.

Ўтар ҳасрат, армонда.

Юрти бойнинг ўзи бой.

Юртим — кўксим,
Элим — илигим.

Юртинг омон — ўзинг омон.

Юртни дедим, юзга кирдим.

Яхши йигит юрт тузар,
Ёмон йигит юрт бузар.

Ўз уйим — ўлан тўшагим.

Ўз юртингнинг қадри
Ўзга юртда билинар.

Ўз юртинг — ўлан тўшагинг,
Ўзга юрт бўлмас бешигинг.

Ўзбек искаб бўлса ҳам, элини топар.

Ўзга юртнинг қозиси бўлгандан,
Ўз элингнинг тозиси бўл.

Ўзга юртнинг боши бўлганча,
Ўз юртингнинг тоши бўл.

Ўзга юртнинг гулидан,
Ўз юртингнинг чўли яхши.

Ўлсанг ўл,
Ватанингда бўл.

Ўпкадан урган ел ёмон,
Элидан айрилган эр ёмон.

Қоронғи қолган юртда
Қорашақшақ подшо бўлур.

Қуриган юртга қул оқсоқол.

Қуш бутага сиғинар,
Одам — Ватанга.

Қуш ҳам кетса келади,
Ўз элини севади.

Ҳар гул ўз бутасида азиз.

Ҳар гулнинг ўз иси бор,
Ҳар элнинг ўз туси бор.

Ҳар ким — элига,
Ўрдак — кўлига.

Ҳар кимнинг ўз эли — ўзига ширин.

Ҳар кўкатнинг ўз суйган тупроғи бор.

Ҳар тойча ўзи сув ичган булоғини мақтар.

Ҳар элнинг — ўз ирими.

Ҳар шаҳарнинг ҳавоси бошқа.

Ҳар қуш ўз уясига қараб учар.

Ҳимматли эр,
Ўз элини дер.


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!