Оёғи асалга ботиб қолган пашша ҳикояти

Дарё тарафдан келган пашша бир чеккада асал тўла косани кўриб қодди. У завқланиб, жон-дили билан асалга ўзини урди. Бундай лаззатли таомни шоҳ ҳам, гадо ҳам емаган деб, пашша асални еяверди. Пашша асални ўртасидан еган эди, тўйиб қолиб, четга чиқмоқчи эди, оёғи оғирлашди. Чиқишга ҳаракат қилган сари баттар аҳволи оғирлашар эди.
Биз ҳам баъзан очкўзлик килиб, чуқурга, чоҳга тушиб қоламиз. Бақириб-чақирсак, бизни эгамнинг қаҳри ўлдиради. Агар ҳаддимизни билмасак, бизни асалнинг заҳри ўддиради.
Агар бировга бир жав — арпа берсак, иккита қилиб қайтаришни истаймиз. Ширин бўй — ҳидни мол, дунё ичидан эмас, мол-дунёнинг ташқарисидан излайлик. Бу водийда инсон бир нафас ҳам ғамдан фориғ бўлмайди. Бу водийда мард ўзидан ўзгага суянмайди. Эй, дунё молига ошуфта, маҳлиё бўлган одам, булар орасида сенинг қўл-оёғинг асалга ботгандай, ҳолинг оғирлашади. Бас, бу ёзада — чўлда оғир юкларингни камайтир. Жону дилингни мол-дунё занги — ташвишларидан озод қил. Агар мол-дунёга сажда қилсанг мушрик бўласан, мушриклардай энг ғофил бандалардан бўласан. Фақр йўлига жонингни соч ва дилингни бағишла. Ана шунда Истиғно водийсига етиб, ҳар қандай муҳтож-ликдан қутуласан.

Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут-тайр»идан.