Искандарнинг бўш кетган қўли

Искандарнинг етти иқлим мамлакатларини ўз қўлига киритгани ва бўш қўл билан бу дунёдан кетиш отини илгари сургани

Ҳамма иқлимларни қўлга киритган шоҳ Искандар жаҳон мамлакатининг тахтига эга бўлди. У бориб олмаган бирон ер қолмади. Бирон ер қолмадики, у бормаган бўлсин. Дунёдаги ҳамма ер ва сув унинг ҳукмига ўтиб, хўлу қуруқ буйруғининг қавзасига тушди.
Осмоннинг кўк гумбази устида хутба ўқиб, адолат тамғаларини (олтин, кумушга эмас), юлдузларга урди. Шоҳлар ўз ихтиёрлари билан унга қул бўлишди; унга қул боииш билан улар фахрландилар.
У ҳам шоҳ эди, ҳам валий, ҳам пайғамбар. Унинг табиати эса донишмандлик билан ростланган эди. Унинг асл зотида Жамшидлик одатлари бор эди. Оддий кўзгу унга жаҳонни кўрсатадиган жом бўлиб хизмат қиларди. Этти қават осмон ҳукмронлиги унга муяссар, етти иқлим унга бўйсунган эди.
Шундай юксак мартабали бахтиёр подшоҳ бу ўткинчи дунёдан кпъчим кўтармоқчи бўлиб қолганда қизиқ бир ожизлик ва бечоралик холатини бошидан кечирди. Олдида қизиқ бир оворалик юз берди. Унга на хакимлари ёрдам қила олди; на хизматкорлари, на қуллари унинг фармонини бажара олди. Улар барчаси бу яшил боғда қолиб, у бир ўзи қора тупроғнинг ичига йўл олди. Бундай халокат унинг ичини ўртагач, шундай сўзлар билан у ичини бўшатди.
— Шу нафасда мен пастга қараб бораяпман; шоҳлик ноғораси сафарга чорламоқда. Ким ўз ор-номус шартини сақламоқчи бўлса, менинг унга шундай васиятим бор: вақтики пок бўстон қуши мен томон учиб келиб, поклик айвонига боришимни эслатган чоғда, оҳ тортиб, оламниъ қоронғи қилиб, тобутдан менга ухлаш учун жой хозирлаб, йўлимни қабр томон бошлар экансизлар, бир қўлимни тобутнинг ёнидан чиқариб қўйинглар. Кишилар тобутга назар солар эканлар, ибрат юзасидан шу қўлга қарасинлар. Билсинларким, етти ўлка подшоси, етти осмон мушкулларидан хабардор одам, энди жисмида жон йўқ, бу макондан, бу жаҳондан бўш қўл билан кетмоқда. Кимки жаҳон мамлакатини ҳавас қилса, ушбу қўл унга етарли тажрибадир.

Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонидан