Бу кеч Ҳиндистонда…

Ер юзидаги бутун жонзотларга ҳукмронлик килган Ҳазрати Сулаймоннинг Ямандаги саройига содда бир одам шошилиб киради. навбатчиларга ҳаёт мамот масаласи юзасидан ҳазрати Сулаймон билан кўришмоқчи эканини айтгач, унга изн берилади. Сулаймон юзи оқарган, қўрқувдан титраётган одамдан сўради:
— Тинчликми, нима бўлди? Нега бунчалик қўрқаяпсан? Дардинг нима?..
Одам қўрқувдан:
— Бу тонг олдимга Азроил келди. менга қаҳр билан боқти ва тезда ғойиб бўлди. менинг жонимни олишга қарор қилган кўринади.
Хўп нима қилишимни хоҳлайсан?
Одам ёлворди:
— Эй жонлар қўриқчиси, мазлумлар паноҳи Сулаймон… Сен кўп нарсага қодирсан. бўри, қуш, тоғ тошлар  барча барчаси сенинг амрингда. Шамолингга буюрки, мени бу ердан узоқ Ҳиндистон томонларга элтсин… Шунда Азроил балки мени тополмас. Шундай қилиб жонимни қутқарган бўлар эдинг. Мадад сендан…
Сулаймон одамнинг аҳволига ачинди. Шамолни чақириб: «Бу одамни дарҳол Ҳиндистонга олиб бориб ташлаб кел», деб буйруқ берди. Шамол шу заҳоти шиддат билан эсиб, ўша одамни Ҳиндистоннинг узоқ бир гўшасига элтиб қўяди.
Пешинга яқин Ҳазрати Сулаймон девонни йиғиб, арзга келганлар билан мулоқотини бошлайди. Бир қараса, Азроил ҳам жамоат ичида ўтирибди.
Тезда ёнига чақириб:
— Эй Азроил… Эрталаб нега у одамга ғазаб билан қарадинг? Нега у бечорани қўрқитдинг?  деди. Азроил жавоб берди:
— Эй дунёнинг улуғ Султони… Мен у одамга ғазаб билан эмас, ҳайрат билан қарадим. У нотўғри тушуниб, қўрқиб кетди. Уни бу ерда кўргач ҳайрон қолдим. Чунки Аллоҳ таоло менга: «Қани бор, шу одамнинг жонини Ҳиндистонда ол»,деб буйруқ берган эди.
Уни кўриб, бу одамнинг юз қаноти бўлса ҳам, бу кеч Ҳиндистонга етиб боролмайди, бу қандоқ бўлди деб ҳайрон қарадим. Мен Аллоҳнинг буйруғини нотўғри англадиммикан, дея хавотирда эдим. Унга қарашимнинг боиси мана шу эди. Ҳиндистонга бориб, уни ўша ерда топдим ва жонини олиб қайтдим.

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан