Бир кўза сув

Чўлда фақир бир саҳройи хотини билан бирга яшар экан. Бир куни кечаси хотини:
— Барча камбағаллик ва жафони биз чекнпмиз, бошқалар умрини роҳатда ўтказмоқда. Фақат биз фақирмиз.
— Нонимиз йўқ, бошқа озуқаларимиз ҳам кам. Кўзамиз йўқ, сувимиз эса кўз ёш. Кундузи кийимимиз қуёш, кечаси кўрпа тўшагимиз ой нури. Ойни нон деб ўйлаб осмонга интиламиз. Бизнинг ҳолимиз бундан буён қандай кечади?  деб дардини сўзлабди.
Саҳройи:
— Эй хотин, қачонгача дунё молини истаб юрасан? Ўзи қанча умримиз бор. Ақлли инсон бойликка ружу қўймайди. Ёшлигингда анчайин қаноатли эдинг, энди эса бойликка ҳирс қўйдинг, олтин истайсан, ҳолбуки, ўзинг олтин каби эдинг. Сенга нима бўлди?  дебди. Хотини бу гапларга қулоқ осмас, иддаоси кучайиб борарди.
— Эй номусдан бошқани билмаган! Сенинг наъсиҳатомуз сўзларингдан тўйдим. Ундан кўра аҳволимиздан уялгин. Менга қаноатни ўргатяпсан. Қанча пайтдан бери шу ҳол, яна қанчагача давом этади, ахир?! Сен қачонгача қаноат ила жон сақламоқчисан? Ўзингга кел ва бу ҳолдан воз кеч
— Сен хотинмисан ёки баломисан? Камбағаллигим билан мен фахрланаман. Бошимни кўп қотирма. Мол мулк бошдаги кулоҳ сингаридир. Кулоҳга юкинган калдир… Бойнинг барча айблари моли билан ёпилади. Камбағаллик сен айтаётган нарса эмас, унга паст назар билан қарамагин. Менинг бировга ҳасадим йўқ. Қалбимда қаноат деб аталгувчи бир бебаҳо олам бор. Эй хотин ношукрликни, шикоят ва жанжални бас қил, ҳеч бўлмаса, мени ўйла. Мен яхши билан ҳам, ёмон  билан ҳам жанжал қилмайман, жанжал билан ишим иўқ. Уруш у ёқта турсин, юрагим тинчликдан ҳам қўрқяпти. Жим бўлсанг, жим бўлдинг, бўлмаса ҳозир уйни ташлаб, бу эрдан бош олиб кетаман.
Хотин эрининг ғазабини кўргач, йиғлай бошлабди. Ўзини гўё  пушаймондек кўрсатибди ва шундай дебди:
— Мен сенинг оёғинг тупроғиман. Жисмим, жоним сеникидир, ҳукм ҳам сенда, фармон ҳам… Камбағаллик сабаб сабрим тугаб нолисам ҳам, ўзим учун эмас, сен учун нолийман. Сен ёмон кунларимда дардимга даво бўлдинг; муҳтож бўлишингни хохламайман. Фақат сен мен ҳақимда ёмон фикрга борма. Мана, инсофга келдим. Қалб ва кўнгил ҳукмига бўйин эгаман…
Саҳройи хотинининг кўзёшларига чидай олмади ва айтганларидан пушаймон бўлди.
— Не қилайин, сенга танбеҳ бердим хотин, чунки сени севаман ва сендан ажрашни истамайман,  деди.
Хотин фурсатни бой бермай:
— Ростдан мени севасанми? Ёки…
— Худо ҳаққи, сени севаман.
— У ҳолда сенга бир тилагим бор. Бағдод шаҳрида халифа яшайди. Ундан ёрдам сўрашинг мумкин. Иқбол сохибларининг дўстлигини қозонганлар иқболга эришадилар. Шунинг учун сен ҳам Бағдодга бор, у подшоҳни топ Яхши, лекин мен бечора, фақир бир саҳройиман. У буюк султон ҳузурига қандай бораман. Бунинг учун бирор сабаб керак, сабабсиз зиёрат бўлмайди.
Хотин эрига шундай насиҳат берди:
— Кўзамизда тиниқ ёмғир суви бор. Бор молу мулкимиз ҳам шу. Шу кўзани ол, бориб подшоҳлар сардорининг ҳузурига кир, совғани тақдим эт. Айтгинки: «Бизнинг бундан бошқа молу  мулкимиз йўқ, чўлда бундан ҳам яхшиси топилмас… Подшоҳимизнинг хазиналари
бўлса ҳам, бундай суви йўқ. Бундай сув кам топилади.
Бечора хотин Бағдоднинг ўртасидан суви ширин Дажланинг оқиб ўтишини қаердан билсин, бундан бехабар ўз  кўзасидаги сувни мақтарди.
Эрига ҳам бу гап маъқул келди:
— Кимнинг бунданда ортиқ совғаси бўлиши мумкин . Чиндан ҳам бизнинг кўзамиздаги тиниқ ёмғир суви фақат подшоҳларга лойиқ…, деди.
Саҳройи кўзасининг оғзини маҳкам боғлади. Саҳарлаб Бағдодга йўлга тушди..Кўзани синмасин,ўғрилар ўғирламасин деб кеча кундуз кўз қорачиғидай асради. Кунлар, ҳафталар ўтиб, Бағдодга  етиб келди. Сўрай сўрай халифанинг саройини топди. Эшикка суянди. Соқчилар ундан мақсадини сўрашди. Саҳройи:
— Эй юзларидан улуғлик нишонаси порлаган.  Эй подшоҳлар сардорининг ахлоқи билан безанган кишилар. Мен ғариб бир саҳройиман. Поддюҳдан лутф илинжида саҳродан кедим. Бу совғани султонга олиб боринг, подшоҳтан  лутф  тилаганнинг эҳтиёжин қондиринг. Бу тотли ва лаззатли сув… Кўзам ҳам чиройли ва яп-янги…
Халифани  одамлари бу соф ,тоза юракли саҳройини  совгасини жон деб қабул қилишди. Саҳройи саройнинг ортида шилдираб оққан Дажладан ҳамон бехабар эди.
Саҳройининг бир кўза суви халифага олиб борилгандан сўнг халифа бундан жуда мамнун бўлди, саҳройини ҳузурига чорлади. Кўнглини олди, янги кийимлар кийдирди. сўънг одамларига:
— Кўзани олтин билан тўлдириб беринг. Қайтаётганида уни кема билан Дажладан олиб ўтинг. У чўл йўлидан келибди. Дажла йўли юртига анча яқин, бу ердан мамлакатига қайтсин…, дея амр берди.
Саҳройи кемага чиққач, Дажлани кўриб лол қолди.
Асл ҳайрати эса суви мўл кўл Дажла дарёси бўла туриб, халифанинг чўл сувидан йиғилган бир кўза сувни қабул қилгани бўлди.
Ва Аллоҳга шукрлар қилди…

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан