Бадбахт одам ўлими ва зоҳиднинг туши ҳикояти

Гуноҳлар ичида ўлган муфсид — бадкирдор одам тобутини кўтариб борардилар, буни кўрган бир зоҳид бадкирдорга жаноза ўқиш нораво деб ўзини четга олди. Кечаси зоҳид уни тушида кўрди: у жаннатда шоду хуррам офтобдай порларди.
Зоҳид деди:
— Эй қул, бу олий мақомга қандай қилиб эриш-динг, тириклигингда нуқул гуноҳ ишларни қилардинг, бошингдан оёғинггача булғангансан ахир?»
Деди:
— Сенинг менга таънанг ва раҳмсизлигингни кўриб, Парвардигор менга раҳм қилди. Бу раҳмат мен ошуфтага таъсир этди. Кўргилки, ишқ ичра ёниш не ҳикматлар қилур, ҳам инкор қилади ва ҳам раҳм этиб кечиради. Унинг ҳикмати қарға қанотидай қоронғи кечада, гўдакнинг қўлига чироқ тутқазиб юборади. Кейин кучли шамолни қўзғатиб, унинг чироғини ўчир, деб буюради. Кейин йўловчи бўлиб гўдакни йўлда тутиб, чироқни нега ўчирдинг, нодон деб айтади. Шу туфайли болани юз саволга тутади, унга итобу пўписа қилади ва яна юз меҳру шафқат кўргузади. Агар ҳамма учун фақат тоату намоз буюрганда, ишқу муҳаббатга гирифторлик бўлмасди. Ҳикмат фақат шу билан тугамайди, унинг чегараси, қолипи, муқаррар қоидаси йўқ. Унинг йўлида юз минг ҳикмат мавжуд, ундан бир қатраси — баҳри раҳматдир.
Эй, ўғил, бу етти осмон — етти чархи паргор кеча ва кундуз сен учун ишлаб туради. Руҳлар — фаришталар тоати сен учун, жаннат ва дўзах сенинг қаҳринг ва лутфу меҳринг аксидир. Фаришталар барчаси сенга сажда қилдилар, оламнинг хоссалари жузвдан куллгача вужудингда мужассам этилган. Ўзингга камситиш ва таҳқир кўзи билан қарайверма, чунки сендан афзалроқ махлуқот йўқ. Сенинг жисминг — жузъ, аммо жонинг Куллнинг куллидир. Ўзингни пастга уриб, ожиз санама. Сенинг қуллинг порлаб, жузвинг пайдо бўлди, жонинг ҳаракатга келиб, суръат кўрсатди ва аъзоларинг юзага келди. Тана жондан жудо эмас, балки унинг жузвидир, жон Куллдан жудо эмас, балки унинг узви — аъзосидир. Аҳаднинг бу йўлида адад-саноқ йўқ, абадул абад жузву кулл деб ажратиш нодуруст. Сенинг завқинг ошсин деб юз минглаб раҳмат булути устингдан ёмғир ёғдиради. Куллнинг юксалиш вақти келганда, сен учун гул рангба-ранг кийимлар кияди. Малак-ларнинг барча ишлари — фаолияти сени деб амалга ошади. Уларнинг барча тоатини Парвардигор сенга туҳфа этишни хоҳлайди.

Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут-тайр»идан.

Гуноҳлар ичида ўлган муфсид — бадкирдор одам тобутини кўтариб борардилар, буни кўрган бир зоҳид бадкирдорга жаноза ўқиш нораво деб ўзини четга олди. Кечаси зоҳид уни тушида кўрди: у жаннатда шоду хуррам офтобдай порларди.

Зоҳид деди:

Эй қул, бу олий мақомга қандай қилиб эриш-динг, тириклигингда нуқул гуноҳ ишларни қилардинг, бошингдан оёғинггача булғангансан ахир?»

Деди:

Сенинг менга таънанг ва раҳмсизлигингни кўриб, Парвардигор менга раҳм қилди. Бу раҳмат мен ошуфтага таъсир этди. Кўргилки, ишқ ичра ёниш не ҳикматлар қилур, ҳам инкор қилади ва ҳам раҳм этиб кечиради. Унинг ҳикмати қарға қанотидай қоронғи кечада, гўдакнинг қўлига чироқ тутқазиб юборади. Кейин кучли шамолни қўзғатиб, унинг чироғини ўчир, деб буюради. Кейин йўловчи бўлиб гўдакни йўлда тутиб, чироқни нега ўчирдинг, нодон деб айтади. Шу туфайли болани юз саволга тутади, унга итобу пўписа қилади ва яна юз меҳру шафқат кўргузади. Агар ҳамма учун фақат тоату намоз буюрганда, ишқу муҳаббатга гирифторлик бўлмасди. Ҳикмат фақат шу билан тугамайди, унинг чегараси, қолипи, муқаррар қоидаси йўқ. Унинг йўлида юз минг ҳикмат мавжуд, ундан бир қатраси — баҳри раҳматдир.

Эй, ўғил, бу етти осмон — етти чархи паргор кеча ва кундуз сен учун ишлаб туради. Руҳлар — фаришталар тоати сен учун, жаннат ва дўзах сенинг қаҳринг ва лутфу меҳринг аксидир. Фаришталар барчаси сенга сажда қилдилар, оламнинг хоссалари жузвдан куллгача вужудингда мужассам этилган. Ўзингга камситиш ва таҳқир кўзи билан қарайверма, чунки сендан афзалроқ махлуқот йўқ. Сенинг жисминг — жузъ, аммо жонинг Куллнинг куллидир. Ўзингни пастга уриб, ожиз санама. Сенинг қуллинг порлаб, жузвинг пайдо бўлди, жонинг ҳаракатга келиб, суръат кўрсатди ва аъзоларинг юзага келди. Тана жондан жудо эмас, балки унинг жузвидир, жон Куллдан жудо эмас, балки унинг узви аъзосидир. Аҳаднинг бу йўлида ададсаноқ йўқ, абадул абад жузву кулл деб ажратиш нодуруст. Сенинг завқинг ошсин деб юз минглаб раҳмат булути устингдан ёмғир ёғдиради. Куллнинг юксалиш вақти келганда, сен учун гул рангба-ранг кийимлар кияди. Малак-ларнинг барча ишлари — фаолияти сени деб амалга ошади. Уларнинг барча тоатини Парвардигор сенга туҳфа этишни хоҳлайди.