“Эгасини кеккайтирган неча-неча башанг поябзаллар ичида йиртиқ пайпоқлар ҳам бор”

Ҳар қанча ажойиб ва буюк бўлмагин, ҳамма одамлар сени бирдек яхши кўриши амри маҳолдир. Нажиб Маҳфуз

* * *

Одамлар бурчларини унутишга, ҳуқуқларини эслашга мойил бўладилар. Индира Ганди

* * *

Инсон ихтиро қилган вайронкор қуроллар орасида сўз энг хатарли ва кучли қуроллигича қолмоқда. Пауло Коэло

* * *

Ақлли киши жоҳилга худди табиб беморга хитоб қилгандек хитоб қилиши керак. Суқрот

* * *

Эгаси фахрланаётган қанчадан-қанча башанг поябзаллар ичида йиртиқ пайпоқлар бор. Суқрот

* * *

Мактаб-мадрасалар гуллаб-яшнаса, барча нарса гуллаб-яшнайди. Мартин Лютер Кинг

* * *

Агар сен фақат нур орқали зоҳир бўлган нарсанигина кўриб, овозлар орқали етиб келган нарсанигина эшитаётган бўлсанг, ҳақиқатда кўрмас ва эшитмас экансан. Жуброн Халил Жуброн

* * *

Ватаннинг қиймати – сен у ерда бошқа жойлардагига нисбатан адолат кўпроқлигини кўришингдир. Ватаннинг қиймати – сен у ерда бошқа жойлардагига нисбатан муҳаббат кўпроқлигини кўришингдир. Агар Ватан ҳимоя, адолат ва муҳаббатдан холи бўлса, фуқаролар мусофирга айланиб қолади. Мустафо Амийн

* * *

Битта дарахтдан миллионта гугурт донаси ясалади. Битта гугурт донаси билан миллионлаб дарахтларга ўт қўйилади. Шунинг учун ҳаётингдаги миллионлаб ижобий ишларингга таъсир қилмаслиги учун битта ҳам салбий иш қилма! Доктор Иброҳим Фиқий

* * *

Аллоҳдан бойлик сўрадим. У менга Исломни берди. Муҳаммад Али

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!