Жаббор Эшонқул. Жаҳон ва ўзбек адабиётидаги энг сара асарлар

Жаббор Эшонқул Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг журналистика факультетини тугатган (1991). 1996 йили «Ўзбек фольклорида дев образининг мифологик асослари ва бадиий талқини» мавзуида номзодлик, 2010 йилда «Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини» докторлик диссертациясини ёқлаган.
«Асрларга тенгдош қўшиқлар» (1991), «Фольклор: образ ва талқин» (1999), «Эпик тафаккур тадрижи» (2006), «»Алпомиш» достонининг изоҳли луғати» (2006), «Шабнамдаги ой акси» (2006), «Рустамхон» (2008), «Малика Айёр» (2009), «Ойчинор» (2009), «Наврўз нашидаси» (2009), «Наврўз қўшиқлари» (2010), «Ўзбек фольклори библиографияси» (2010) каби китоблар ва 200 дан ошиқ илмий мақолалар муаллифи.

Ziyouz сўрови: 1. Сизнингча, жаҳон адабиётининг энг сара 10 та асари қайси?

1. «Алпомиш», «Гўрўғли»,«Билгамиш», «Манас», «Одиссея», «Илиада», «Маҳабҳорат», «Қўрқут ота китоби».
2. Алишер Навоий. «Хамса», «Лисонут тайр»; Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари.
3. Уильям Шекспир драмалари; Мигель де Сервантес. «Дон Кихот».
4. Лев Толстой. «Уруш ва тинчлик», Жонатан Свифт. «Гулливернинг саргузаштлари»
5. Фёдор Достоевский. «Телба», «Ака-ука Карамазовлар».
6. Жеймс Жойс. «Улисс»; Томас Манн. «Юсуф ва унинг инилари»
7. Антуан де Сент Экзюпери. «Кичкина шаҳзода».
8. Габриэл Гарсиа Маркес. «Ёлғизликнинг юз йили», «Бузрукнинг кузи».
9. Томас Вулф. «Ўлим мағрур эгачим», «Уйга қайтиб бўлмайди».
10. Эрнест Хемингуэй. «Чол ва денгиз»; Чингиз Айтматов. «Оқ кема».

2. Жаҳон адабиётининг энг сара 10 та ҳикояси сифатида қайси асарларни эътироф этасиз?

1. Хорхе Луис Борхес ҳикоялари.
2. Антон Чехов ҳикоялари, Р.Тагор ҳикоялари.
3. Хуан Карлос Онетти. «Ўпқон».
4. Ясунари Кавабата. «Кўзгудаги ой акси».
5. Уильям Фолкнер. «Эмили учун Атиргул», «Уош».
6. Акутагава Рюноске. «Ўргимчак уяси».
7. Фёдор Достоевский. «Кулгили одамнинг туши».
8. Франц Кафка. «Эврилиш».
9. Хулио Кортасар. «Ишғол қилинган уй», «Изларини излаб».
10. Назар Эшонқул. «Шамолни тутиб бўлмайди».

3. Ўзбек адабиётининг энг сара 10 асарлари рўйхатига қайси китобларни киритган бўлардингиз?

1. Абдулла Қодирий. «Ўтган кунлар».
2. Чўлпон. « Кеча ва кундуз».
3. Усмон Носир, шеърлар; Ойбек , шеърлар.
4. Абдулла Қаҳҳор «Сароб»; Ғафур Ғулом «Шум бола».
5. Абдулла Орипов. «Йиллар армони»; Рауф Парфи. «Сабр дарахти».
6. Одил Ёқубов. «Улуғбек хазинаси»; Хайриддин Султонов. «Саодат соҳили».
7. Мурод Муҳаммад Дўст. «Галатепага қайтиш»; Хуршид Дўстмуҳаммад. Қиссалар.
8. Хуршид Даврон. Тарихий эсселар; Фахриёр «Аёлғу».
9. Назар Эшонқул. «Ялпиз ҳиди» қисса ва ҳикоялар; Темурпўлат Тиллаев. «Ўпқон».

4. Ўзбек адабиётидаги энг ўқишли бўлган 10 та ҳикоя қайси?

1. Миркарим Осим. Тарихий ҳикоялар.
2. Шукур Холмирзаев. «Чўлоқ турна», «Булут тўсган ой».
3. Мурод Муҳаммад Дўст. «Дашту далаларда».
4. Эркин Аъзам. «Қиёфадош».
5. Хуршид Дустмуҳаммад. «Жажман», «Қичқириқ».
6. Олим Отахонов. «Гулзор четидаги қуёш».
7. Назар Эшонқул. «Қултой», «Маймун етаклаган одам».
8. Шодиқул Ҳамро. «Суратдаги аёл».
9. Шойим Бўтаев. «Кўчада қолган овоз»; Исажон Султон. «Сувдаги коса».
10. Улуғбек Ҳамдам. «Сафар»; Баҳодир Қобул.«Кунга матал кампирлар».


Зиё истаган қалблар Telegram каналига марҳамат!