«Ziyouz викторинаси»да берилган савол-жавоблар (801-900)

801. Бу рўйхатдан фақат 3 та Европа давлатлари пойтахти ўрин олган. Швеция пойтахти 67-ўринда, Францияники 71-ўринда, Дания пойтахти 72-ўринда. Бу рўйхатда инсонлар номи ҳам учрайди. Бу қайси рўйхат?
Жавоб: Менделеев даврий жадвали. Унда 3 давлат пойтахтининг эски номига қўйилган элементлар бор: Голмий (Стокголм), Лютеций (Париж), Гафний (Копенгаген).

802. Бу пойтахт дунёга анча машҳур ва йирик шаҳар ҳисобланади. Қизиғи бу шаҳарга қўли узун инсон асос солган дейишади. Менга пойтахтни эмас, асос солган инсонни айтинг.
Жавоб: Юрий Долгорукий. Бу шаҳар Москва эди.

803. Пайғамбар (с.а.в.) туғилган кечада қандай тархий воқеалар юз берган?
Жавоб: Расули акрам (с.а.в.) туғилган кечда Кисронинг саройидаги 14 та устун йиқилган, маъжусийлрнинг оташлари сўнган ва Саво кўли қуриган.

804. Қамарий ойларни тартиб билан сананг.
Жавоб: Муҳаррам, Сафар, Рабиул-аввал, Рабиул-оҳир, Жумодул-аввал, Жумодул-охир, Ражаб, Шаъбон, Рамазон, Шаввол, Зулқаъда. Зулҳижжа.

805. «Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал вакил» нима дегани?
Жавоб: Аллоҳ бизга етар. У нақадар гўзал вакилдир.

806. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳадисларига кўра, кимларнинг дуоси Аллоҳ ҳузурида рад этилмайди?
Жавоб: Ота ва онанинг фарзади ҳақига қилган дуоси, бир мусулмоннинг бошқа биродарига қилган дуоси, ифтор қилгунга қадар рўзадорнинг дуоси, адолатли ҳукмдорнинг дуоси.

807. Уламолар унга боғлиқ масалаларда энг кўп ихтилоф қилган фан қайси?
Жавоб: Фиқҳ

808. Сутра нима?
Жавоб: Сутра — бу намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтмаслиги учун қўйилган тўсиқдир. Сутрани Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари мандуб, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабалари мустаҳаб деганлар.

809. Мен ўн олти йилдан бери тўйиб овқатланмадим. Зеро, тўйиб овқатланиш баданни оғирлаштиради, қалбни қорайтиради, заковатни кетказади, уйқуни жалб этади ва кишини ибодатга заиф қилади. Бу ибратли сўзлар ким тамонидан айтилган?
Жавоб: Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ.

810. Фиқҳ илмининг пешволари ва одоб-ахлоқ намоёндалари, тобеълари кўп бўлган зотлар бешта дейилади. Булар кимлар, номларини санаб ўтинг.
Жавоб: Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Молик, Суфён Саврий.

811. Зардушт сўзининг луғавий маъноси нима?
Жавоб: «Сариқ туя минган киши» деган маънони билдиради.

812. Ҳадисларни илк бор ёзиб олган саҳобий ким?
Жавоб: Абу Ҳурайра р.а.

813. Мадиналиклардан биринчи бўлиб ким мусулмон бўлган?
Жавоб: Асъад ибн Зурора р.а.

814. Сироти Мустақим нима дегани?
Жавоб: Энг тўғри йўл — Исломият йўли.

815. Ҳасанот ва шаййиот нима дегани?
Жавоб: Ҳасанот: яхши амаллар, яхшиликлар; шаййиот: ёмонликлар, гуноҳлар, жиноятлар.

816. Ғанимат нима?
Жавоб: Жангда душмандан олинган мол.

817. Исломда илк ғанимат ва асир қачон олинган?
Жавоб: Илк ғанимат Абдуллоҳ ибн Жаҳш томонидан олинган.

818. «Адолат давлатнинг тамал тошидир» сўзи кимга тегишли?
Жавоб: Ҳазрати Умар.

819. Қуръони каримнинг бошқа исмлари қайсилар?
Жавоб: Китоб, Фурқон, Мушаф, Бурҳон, Ҳаблуллоҳ, Ҳаблул матин, Каломуллоҳ, Зикр, Ҳудо, Нур, Шифо.

820. Ҳадиси қудсий деб нимага айтилади?
Жавоб: Расулуллоҳ САВнинг Қуръони каримдан бошқа Аллоҳдан ривоят этган сўзлари. Маъноси, сўз ва ифода Расулуллоҳга тегишлидир.

821. Ҳазрати Одам а.с.нинг 10-ўғли ва иккинчи пайғамбар ким?
Жавоб: Шис алайҳиссалом.

822. Қайси суннатни бажариш билан қайси фарзни адо этишдан кўп савоб олинади?
Жавоб: Салом бериш суннат, жавоб бериш фарз бўлгани ҳолда, салом беришнинг савоби катта бўлади.

823. Имом Абу Мансур Муҳаммад Мотуридий қаерлик ва қачон вафот этган?
Жавоб: Самарқанднинг Мотурид деган қишлоғидан, туркий эди. Ҳижрий 333 йили вафот этган.

824. Абу Ҳасан Ашъарий ҳазратлари қаерлик ва қачон вафот этган?
Жавоб: Басралик бўлиб, ҳижрий 324 йили вафот этган.

825. Намознинг қазо қилинишига шаръий сабаблар қайсидир?
Жавоб: Уйқу, уруш пайтида душман ҳужумидан бирон фурсат топа олмаслик, унутиш.

826. Кўп қабилалар пайғамбаримизга элчилар жўнатиб, ўзларининг Исломга кирганликларини эълон қилардилар. Шу сабабдан бу йил Элчилар йили дейилди. Бу йил ҳижратнинг нечанчи йили эди?
Жавоб: Ҳижратнинг 9-йили.

827. Бадр ғазоти рамазон ойининг нечанчи ва ҳафтанинг қайси куни бошланди?
Жавоб: Рамазоннинг 17-чисида, сешанба куни бошланди.

828. Бадр ғазотида ансорлардан неча киши қатнашди?
Жавоб: 231 киши.

829. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг амрлари билан 10 кун ичида Мадинани тарк этишлари, акс ҳолда ўлдирилишлари ҳукм қилинган яҳудий қабиласи қайси?
Жавоб: Бану Назр.

830. Яҳудийларнинг ёрдами билан Макка мушриклари Мадинага ҳужум қилиш мақсадида 10000 кишилик қўшин ҳозирладилар. Бу қўшиннинг қўмондони ким эди?
Жавоб: Абу Суфён.

831. Қайси бутнинг олиб келиниши натижасида Саудия Арабистонида бутпарастлик бошланди?
Жавоб: Ҳубал.

832. Ҳандақ ғазотининг бошқа исми нима? Бу гаъзот қайси ҳижрий йилда бўлган?
Жавоб: Аҳзоб ғазоти. Ҳижратнинг 5-йилида бўлган.

833. Макка мушриклари Қусай тарафидан ҳукумат қароргоҳи бўлиб қурилган бинода тўпланиб, масалаларни ҳал этишарди. Бу бинони қандай исм билан аталарди?
Жавоб: Дорун-надва.

834. Қуддуснинг римликлар томонидан босиб олинишидан сўнг Мадинага келган яҳудий қабилаларининг номи нима?
Жавоб: Надр, Қурайза, Қайнуқоъ.

835. Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади?
Жавоб: Улар саккиз  қисмга бўлинади: Фарз, Вожиб, Суннат, Мустаҳаб, мубоҳ, харом, макруҳ ва мустакраҳ.

836. Мустакраҳ қандай амал?
Жавоб: Исломда мустакраҳ амалини қилишлик билан банда гуноҳкор бўлмаса ҳам у одобсизликка киради.

837. Мустакраҳга қандай амаллар киради?
Жавоб: унга асосан таомни катта-катта ейиш, баланд овоз билан кекириш, эснаш бундан ташқари кўчада овқатланиш кабилар.

838. Қибламизнинг Масжидул Ақсодан Каъбага ўзгартирилиши Қуръони каримнинг қайси сурасида амр этилган?
Жавоб: Бақара сураси, 144-оят.

839. Ақоба байъатини қилган мусулмонлар қаерлик эди?
Жавоб: Мадиналик.

840. Мадинада қурилган ва чегаралари белгиланган ва бошқарувига Пайғамбаримиз (с.а.в.) келган давлатга қандай ном берилган?
Жавоб: Мадина шаҳар давлати.

841. Исломият даврида илк мустақил масжиднинг номи нима?
Жавоб: Қубо масжиди.

842. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёзишмаларида яҳудийларга ишонмаганликлари учун ашоблардан бирини яҳудий тилини ўрганиш вазифасини бердилар. Бу саҳоба ким?
Жавоб: Зайд ибн Собит.

843. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Мадинага келганларида бу шаҳарда иккита катта қабила бор эди. Бу икки катта қабиланинг номлари нима?
Жавоб: Авс ва Ҳазраж қабилалари.

844. Ҳазрати Абу Бакр, Усмон, Зубайр, Абдураҳмон ибн Авф каби инсонлар илк мусулмон бўлганлардандир. Буларнинг ҳаммасига нима деб ном берилган?
Жавоб: Ас-сабиқул-аввалийн.

845. Ҳазрати Ойиша онамизга мунофиқлар томонидан қилинган туҳмат воқеаси қайси жанг пайтида бўлган эди?
Жавоб: Мурайса жангида

846. Сув топилмагани боис таяммумнинг фарз қилиниши қайси ғазот пайтида бўлган эди?
Жавоб: Мурайси ғазотида.

847. Макканинг фатҳ этилишига нима сабаб бўлган эди?
Жавоб: Ҳудайбия сулҳининг бузилиши.

848. Эътикоф нима?
Жавоб: Эътикоф — маълум муддатни ният қилиб мазжид ёки уйдан чиқмай рўза тутиб, ибодат қилиш.

849. Имроннинг қизи Марямга ким кафил қилинган?
Жавоб: Қуръони Каримнинг «Оли — Имрон» сурасида шундай ёзилган. Кафил, кафолатчи дегани. Яъни Марямни Закариё ўз ҳимоясига олган маъносида.

850.”Ал-масиҳ”нинг маъноси нима?
Жавоб: Тирилтирувчи.

851. Ҳаворийлар кимлар?
Жавоб: Исо алайҳиссаломга эргашганлар.

852. “Анъом”нинг маъноси нима?
Жавоб: Чорвалар. Маккада нозил қилинган ва бир юз олтмиш беш оятдан иборат Қуръони карим сураси “Анъом” деб номланади.

853. Нью-Йоркда ўтказилган сўровномага кўра, АҚШ аҳолиси телефонда гаплашаётганда энг кўп ишлатиладиган сўзни топинг.
Жавоб: «I», яъни «мен»

854. 1891 йил канадалик жисмоний тарбия ўқитувчиси Нейсмит қайси спорт турига асос солган?
Жавоб: Баскетбол

855. Анвар ўзига устоз билган шоир ким эди? («Шайтанат»)
Жавоб: Асқар Қосим.

856. Уганда, Эквадор, Колумбия, Индонезия, Сомали, Кения, Бразилия, Конго, Заир. Бу давлатларни бир нарса бирлаштириб туради. У нима?
Жавоб: Барча мамлакатлар экваторда жойлашган.

857. 2006 йил Англияда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўровномада “Кимни Буюк Британия Бош вазири бўлишини хоҳлайсиз” деган саволга энг кўп овоз Манчестер Юнайтед жамоаси ўйинчиси Уейн Рунига берилади. Иккинчи ўринни эгаллаган инсон реал шахс эмас. У ким?
Жавоб: Гарри Поттер

858. Африкадаги баъзи қабилалар тилида «Жунглидан келган одам» маъносини билдирадиган ҳайвон қайси?
Жавоб: Орангутанг.

859. Ўзбекистон, Уругвай, БАА, АҚШ, Украина, Уганда. Бу давлатларни инглиз тилини ишлатган ҳолда боғлиқлигини топинг.
Жавоб: Барчаси У ҳарфидан бошланади.

860. У дунёда 3996 та. Ҳар йили уларнинг 14 таси йўқолиб кетмоқда. Савол гап нима ҳақида кетмоқда?
Жавоб: Тил

861. Белоруслар уни қадимда Леля, Сётся, Житен ва Зюзя деб аташган. Улар ҳеч қачон бирга йиғилишмаган ва ўз навбатини ўзгартиришмаган. Биз ҳозир уларни ўзбекчада нжима деб атаймиз?
Жавоб: 4 фасл: Баҳор, ёз, куз ва қиш

862. Машҳур Encarta-98 энциклопедиясида “Машҳур жуфтликлар” каталоги мавжуд. Бу каталогдан Ромео ва Жулетта, Питер ва Мария Кюри, Ака-ука Райтлар, Исҳоқ Рабин ва Ёсир Арофат каби мақолалар ўрин олган. Савол, бу каталогдаги энг биринчи мақола қайси жуфтлик ҳақида?
Жавоб: Одам Ато ва Момо Ҳаво

863. Уни қора, яшил, қизил, сариқ турлари бор. У деярли барча хонадонда мавжуд. Ўзбекистонда уни қора ва яшил турларини кўп истеъмол қилишади.
Жавоб: Чой

864. У қуш ўз қанотлари ёрдамида сув тагида суза олади. Тезлиги эса 10 м/с. Энг қизиғи у қуш шунча тез сузса ҳам уча олмайди. У қайси қуш?
Жавоб: Пингвин

865. Ўзбекистон Республикасининг 1 сўмлик пулида нечта “бир сўм” деган ёзув бор?
Жавоб: 2 та

866. Сизга маълумки қадимда қўшинларда ўнбоши, юзбоши, мингбоши деган унвонлар бўлган. Юнон тилида ўнбоши деган сўз бор. У сўз ҳозир ҳам ишлатилади. Фақат ҳарбий соҳада эмас, таълим соҳасида. У қайси сўз?
Жавоб: Декан

867. Қадимда кўп давлатларни шоҳлар бошқарган. Ҳозир улар йўқ. Лекин Осиёдаги бир шаҳарда биз тирик шоҳни учратамиз. Албатта бу сўзни таржима қилинг ва қайси шаҳарлигини айтинг.
Жавоб: Шоҳи Зинда — Самарқанд

868. Юнончага «Кийимларни қўриқлайман» сўзини таржима қилинг.
Жавоб: Гардероп

869. Қайси фаннинг маъноси «Доноликни севаман» дегани?
Жавоб: Доноликни севаман — Философия — Фалсафа

870. Лотинчада бир мамлакатнинг маъноси «Жанубий ер» дегани. У давлат ҳақиқатан анча жануб томонда жойлашган. Бу қайси давлат?
Жавоб: Австралия

871. Менга 2 та қитъа номини айтинг, биринчисининг маъноси “қуёшнинг чиқиши”; иккинчисининг маъноси “қуёшнинг ботиши” бўлсин.
Жавоб: Осиё ва Европа

872. Суахили тилини билмайсиз. Лекин у тилдаги 1 сўзни машҳур мултфилмдан кўп эшитганмиз ва ишлатганмиз. У сўзнинг маъноси «хавотирсиз яхши яшаш» дегани. Қайси сўз?
Жавоб: Акуна матата

873. Бу спорт тури рус тилидан «ўз ўзини ҳимоя қилиш» деган маънони беради. Бу қайси спорт?
Жавоб: Самбо — самооборона без оружия

874. Корейс тилига «пойтахт» сўзини таржима қилинг.
Жавоб: Сеул

875. Бу пойтахт 2 та шаҳар қўшилишидан ташкил топган. Унинг номи ана шу 2 та шаҳар номи қўшилгандан сўнг пайдо бўлган. Бу қайси шаҳар?
Жавоб: Будапешт

876. Бу шаҳарга мўғуллар асос солишган. Унинг маъноси «Сарой» дегани. Сиз менга бу қайси шаҳар эканлигини эмас, у қайси вилоят маркази эканлигини айтинг.
Жавоб: Қарши — Қашқадарё вилояти маркази

877. Бу пойтахт шаҳарга ўша давлатнинг биринчи президентининг номи берилган. Бу қайси пойтахт шаҳар?
Жавоб: АҚШ пойтахти Вашингтон

878. Науру давлатини кўпчилик эшитмаган бўлса керак. У давлатнинг айтарли томони ҳам йўқ. Лекин 1 сабабга кўра, у дунёдаги ягона давлат хисобланади. Ўша сабабни аниқ айтинг.
Жавоб: Бу митти давлатнинг пойтахти йўқ

879. Айнан мана шу пойтахт шаҳарнинг ичида бошқа бир давлат жойлашаган. Бу қайси шаҳар ва давлат?
Жавоб: Италия пойтахти Рим ва унда жойлашган Ватикан

880. Мерседес компанияси янги русумдаги жамоат автобусларни чиқара бошлади. Унинг салонида махсус табло ўрнатилган бўлиб, унда 3 рақам йўловчиларга кўрсатилиб туради.
1. Аниқ вақт – яъни соат
2. Салондаги ҳарорат – яъни температура.
Хўш 3-рақам нимани кўрсатиб туради?
Жавоб: Спидометр тезлиги

881. Европа Иттифоқига кириб келадиган қалбаки махсулотларнинг фоиз кўрсаткичи бўйича
1-ўрин:  Сегарета махсулотлари
2-ўрин:  Кийим-кечак
Хўш 3-ўринда қайси махсулот туради?
Жавоб: Қалбаки CD ва DVD дисклар

882. Филипп Моррис компанияси ўз ходимларининг 40% ига  айнан бир ойда меҳнат таътили берар экан. Сабаб бу ойда савдо ҳажми кескин камаяркан. Қайси ойда?
Жавоб: Рамазонда. Бу ойда сигарет кам сотилади.

883. Таиланд қонунларига кўра, пул ва тангаларни оёқ билан босиш мумкин эмас. Бундай ишни қилган шахсларга жарима солинади. Бу қонун ўзига хос чуқур маънога эга. Савол нима учун Таиландда пул ва тангаларни оёқ билан босиш мумкин эмас?
Жавоб: Император тасвири туширилганлиги учун.

884. 2002 йил Ангола ҳайвонот боғидан Ботсванага 200 та фил, туяқуш, маймун, шер, антилопа, зебра, жирафа, тўтиқуш, тимсоҳ каби ҳайвонлар кемада олиб келинди. Бу операция қандай номланган?
Жавоб: Нуҳ кемаси

885. Энг биринчи унинг ёруғлиги кўринади. Сўнг овози эшитилади. Сўнг шамолини ҳис  қиласиз. Ана ундан кейингина ўзи кириб келади. Гап нима ҳақида кетмоқда?
Жавоб: Метродаги поезднинг келиши.

886. Ундан қанча олсангиз катталашади, қанча қўшсангиз кичраяди. Нима у?
Жавоб: Чуқур

887. Бир подшоҳ қадимда ошпазлар танловини ўтказган. У ошпазларга қуйидагича шарт қўйган: Сиз шундай бир овқат пиширингки, бошида 1 челак туз солинг, пишаётганда 1 челак туз солинг, ва мен яна унга туз сепиб ей. У қайси овқатни назарда тутган?
Жавоб: Тухум

888. Карате Японияда пайдо бўлганини биласиз. Унинг маъноси «Бўш қўл» дегани. Хўш унда япончасига «Бўш овоз» нима эканлигини топинг.
Жавоб: Караоке

889. Юнон тилига «Саккизинчи ой» деган сўзни таржима қилинг.
Жавоб: Октябр — «окта» — саккиз

890. Динимиз илм ўрганишни мусулмонларга нима учун фарз қилган?
Жавоб: Чунки Исломнинг мартабаси илм юксаклиги билан намоён бўлади.

891. Бу пойтахт шаҳарда Сан-Фернандо академияси жойлашган. Бу академияда 1924-1926 йилларда машҳур рассом Салвадор Дали ўқиган. Гап қайси пойтахт ҳақида бормоқда?
Жавоб: Мадрид

892. 1896 йил бу шаҳар пойтахт деб эълон қилинди ва унинг номи ҳам ўзгарди. Унинг номини маъноси «Шарқ пойтахти». Бу қайси шаҳар?
Жавоб: Токио

893. Қайси шаҳарни «Мангу баҳор» деб аташади?
Жавоб: Аддис Абеба.

894. 1 дарахт, дарахтда 12 шох, 12 шохда 30 та барг. Сиз эса менга бу нарсалар нима эканлигини айтишингизни ҳожати йўқ. Фақат менга ўша дарахтдаги 5 мева нима эканлигини айтинг. У 5 меванинг 3 таси қуёшда, 2 таси сояда турибди.
Жавоб: 5 вақт намоз.

895. Ислом тараққиётига оид сўнги статистикага кўра сўнги вақтларда Муҳаммад исми борган сари кўпаётган экан. Сиз албатта бунга сабаб мусулмонларнинг ўз фарзандига ихлос қилиб шундай исм қўйса керак деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ. Бунга аниқ бошқа сабаб бор. Сиз менга ўша сабабни айтинг.
Жавоб: Ислом динини қабул қилган бошқа дин вакиллари ўзларига кўпроқ шу исмни қўйишмоқда.

896. АҚШлик стоматолог Джозеф Берковскининг фикрича, бу аёлнинг юз тузилиши инсонлар учун энг типик кўриниши экан. Бундай фикрга келишига унга у аёлнинг олдинги тишлари сабаб бўлган экан. Бу дунёга машҳур аёл ким?
Жавоб: Жаконда

897. Донецклик шифокор Андрей Мазур ўзининг Кеша лақабли тўтиқушига 3 хил тилда бир неча сўз ва рақамдан иборат бўлган бир жумлани ёдлатган. У ҳар доим бу жумлани такрорлашга ўзининг тўтиқушини ўргатган. Бир кун келиб бунинг фойдаси тегиб қолишига Мазур ишонади. Савол қуйидагича, у тўтиқушига бир неча сўз ва рақамдан иборат бўлган қандай жумлани ёдлатган?
Жавоб: Уй манзили (мабодо йўқолиб қолса).

898. 1898 йили Испания АҚШдан мағлубиятга учрагандан сўнг Кубага бўлган хукмронлигидан воз кечиши ва оролни тарк этиши керак эди. Лекин улар Кубани тарк этишдан олдин ўзлари билан испан-америка маданиятига таалуқли катта қимматга эга (балки унча катта эмасдир) бўлган тарихий ёдгорликни, яъни бир шахснинг тобутини Севилядаги соборга кўчириб кетишини айтишади. Бу ким эди?
Жавоб: Христофор Колумб

899. Дунёга машҳур Метро Голден Майер кинокомпаниясининг эмблемаси ўкираётган шер эканлигидан хабарингиз бор. Бунинг маъноси нима? Нега айнан ўкираётган шер?
Жавоб: 1-овозли кинога ва рангли лентага ишора эди

900. «Кўзларим йўлингда» филмининг бош қаҳрамонини ким ўйнаган ва унинг филмдаги касби нима эди?
Жавоб: Мирзабек Ҳолмедов, киночи