Ўзбекистонга COVAX глобал дастури доирасида 500 минг дозадан зиёд Moderna вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда UNICEF`нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк вакциналардир.
COVAX дастури бўйича беғараз ёрдам сифатида етказилган дозалар умумий сони 9,5 миллиондан ошди. Ўзбекистонда фойдаланилаётган жами вакциналар миқдори эса 49,5 млн дозадан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, АҚШ ҳам COVAX дастури доирасида юртимизга катта миқдорда коронавирусга қарши вакцина етказиб берган эди.