Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбатда давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.

“Ўзбекистон етакчиси Қозоғистоннинг биродар халқи ва раҳбариятини уларнинг мамлакат барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади”, – дейилада расмий хабарда.

Шавкат Мирзиёев 6 январь куни, шунингдек,  Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ҳамда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ҳам телефон орқали мулоқотда долзарб масалаларни муҳокама қилган.