Тошкентда япон маданиятига бағишланган кўргазма очилди

Кеча, 8 август куни Тошкентдаги Икуо Ҳираяма халқаро маданият карвонсаройида “Фурошики” – анъанавий япон рўмоли кўргазмаси очилди. Тадбирда қатнашган Япониянинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Такаши Ҳатори кўп асрлик тарихга эга ушбу либос ҳақида гапирди.

Фурошики тўртбурчак шаклда тўқилган рўмол бўлиб, қадим замонлардан Кунчиқар ўлка аҳолиси турмушида муҳим ўрин тутиб келган.

Япония элчихонаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Икуо Ҳираяма халқаро маданият карвонсаройи ва Ўзбекистон–Япония маркази томонидан ташкил этилган кўргазма 20 августга қадар давом этади.

 

Мавзуга доир мақолалар:

Япониянинг “SAI” барабанчилар гуруҳи Тошкентда концерт намойиш этди.  01.11.2022

Тошкентда Япония элчихонаси билан ҳамкорликда онлайн семинар ва маҳорат дарси ўтказилди. 04.03.2022

Тошкентда Ўзбекистон–Япония дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги доирасида кўргазма очилди. 25.02.2022