“Муштум” журнали 100 ёшга тўлди

Ўзбек матбуотида ўз ўрнига эга отахон нашр – “Муштум” журнали 100 ёшга тўлди. Роппа-роса бир аср аввал, 1923 йил 18 февраль куни журналнинг биринчи сони чоп этилган эди.

Ҳажвий йўналишдаги журналга тараққийпарвар зиёлилар Абдулла Қодирий ва Ғози Юнус асос солган. Хусусан, Қодирийнинг ўзи “Муштум”га ўндан ортиқ тахаллусда ҳажвия ва фельетонлар ёзган.

Ўз даврида адади бир неча юз мингни ташкил қилган журнал ҳозирга қадар жамиятдаги турли муаммо ва камчиликларни фельетон, ҳажвия ва карикатуралар орқали танқид қилиб келади.

Мавзуга доир мақолалар:

Абдулла Қодирий. “Муштум” таърифида (1923)

Абдулла Қаҳҳор. “Муштум” тўғрисида (1961)