Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 18 июль куни нишонланади

2015 йил 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Қарори эълон қилинди. Қарорда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат айёми бўлмиш муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг давоми…

Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг «Мўминнинг нажоти» ҳамда «Открытое послание» китоблари чоп этилди

14 июль куни «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Мўминнинг нажоти» деб номланган муфассал закот китоби ҳамда «Очиқ хат» китобининг русча таржимаси – «Открытое послание» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот маросимига Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво бўлими мудири Абдулҳамид давоми…

Ўзбек имоми Масжидул Ҳарамда иш бошлади

Рамазоннинг 20-кечаси Маккаи мукаррамадаги Масжидул Ҳарамда ўқилган таровиҳ намозининг дастлабки ўн ракатига асл миллати ўзбек бўлган Шайх Ҳасан бин Абдулҳамид Бухорий имомлик қилди. Шайх Бухорийга унинг шогирди, асли ўзбек Шайх Аҳмад Юнус Хўжа таблиғчилик қилди (таблиғ – ҳарамайнда имомдан сўнг давоми…

Америкалик ўзбеклар ифторликда йиғилишди

Туркистон-Америка Ассоциацияси томонидан АҚШнинг Нью Жерси штатида ватандошларимиз учун ифторлик дастурхони ёзилди. Ифторлик зиёфатига узоқ-яқиндан ватандошларимиз ташриф буюришди. Меҳмонларга миллий таомимиз бўлмиш ош тортилди. Туркистон-Америка Ассоциацияси нодавлат-нотижорат маданий ташкилоти собиқ Иттифоқ даврида ватандан чиқиб, Америкага келиб қолган туркистонликлар томонидан 1958 давоми…

Ўш шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги кутубхона очилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 3 июль, жума куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида шаҳар қозияти, Бишкек Университети вакиллари ҳамда турли миллатдаги мухлислар иштирок этди.​ Ҳозирда асосан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китоблари ва давоми…

“Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?” китоби қайта нашр этилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддиннинг “Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?” китоби тўлдирилиб, қайта нашр этилди. Китобнинг биринчи нашри 2007 йили амалга оширилган эди. Ушбу китоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари давоми…

Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг “Очиқ хат” китоби тўлдирилиб, қайта чоп этилди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб «Очиқ хат» китоби қайта ишланиб, тўлдирилган иккинчи нашри сотувга чиқарилди. Ушбу нашрда китобнинг сўнггига «Тарихнинг мусулмонларга очиқ хати» деб номланган янги боб ҳам қўшилган. Китобда “Ислом – тинчлик дини”, “Террорнинг тарихи”, “Ислом давоми…

Саудиялик ўзбеклар ифторликда йиғилишди

Саудия Арабистонида яшаётган ўзбеклар Жидда шаҳрида ифторлик дастурхонида йиғилишди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича Жидда шаҳридаги Бухорий маҳалласида 35 йилдан бери мана шундай ифторликлар ташкил этилади. Саудия Арабистонилик ўзбеклардан Абдураҳим Назарбекнинг айтишича, бунақа тадбирлар яна кўп марта ўтказилиши режалаштирилган. Тасдиқланмаган турли маълумотларга давоми…

Рамазондаги Умра сафарига Ўзбекистондан 670 нафар зиёратчилар юборилади

Жорий йилнинг 6 июлидан 11 июль кунига қадар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг замонавий авиалайнерларида ўзбекистонлик зиёратчиларни Рамазон ойидаги умра сафарига юбориш режалаштирилган. Бугунги кунда фуқароларимизнинг ҳужжатлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкентдаги элчихонасига виза расмийлаштириш учун тайёрланмоқда, дея хабар беради Дин давоми…

Ўзбек қорилари АҚШ ва Россияда таровиҳ намозларида хатми Қуръонни адо этмоқдалар

Бир неча йилдирки турли хорижий давлатларнинг Рамазон ойида мазкур муқаддас ой билан боғлиқ диний маросим ва ибодатларнини ўтказиб беришда амалий кўмак сифатида юртимиз қориларини сўраб мурожаат этишлари яхши анъанага айланди. Ўтган йиллар давомида Америка Қўшма Штатлари, Россия Федерацияси ҳамда Украина давоми…