Ўш шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги кутубхона очилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 3 июль, жума куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида шаҳар қозияти, Бишкек Университети вакиллари ҳамда турли миллатдаги мухлислар иштирок этди.​

Ҳозирда асосан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китоблари ва бошқа диний адабиётлардан ташқари турли ўқув қўлланмалари, болалар учун мўлжалланган адабиётлар, юридик китоблар, ўзбек, қирғиз, рус ҳамда ғарб мумтоз адабиёти асарларини топиш мумкин.

Кутубхона ходимлари ҳозирда ўзларида Шайх ҳазратлари ижодига мансуб 70-80 фоиз китоблар борлигини ва келажакда уларни янада кўпайтириш ниятида эканликларини, маданий марказ сифатида кишиларга илм улашиш  мақсадлари борлигини маълум қилишди.