Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида биринчи Ислом санъати биенналесининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, халқаро кўргазмада мамлакатимизнинг бой Ислом маданиятини халқаро жамоатчиликка кенг ёритиб берувчи, қадимий ўлка турмуш тарзи ва газлама матолари жилосини ўзида мужассам этган 17 та ноёб музей ашёлари тақдим этилмоқда.
Экспонатлар VIII асрга оид муборак Катта Лангар Қуръони, Х-ХII асрларга тааллуқли Самарқанд ва Афросиёб сопол кўза ва косалари, машҳур муҳаддис Имом ал-Бухорийнинг ХVII асрга мансуб “ас-Саҳиҳ” китоби нусхаси, бухороча эркаклар тўнлари ва пойабзаллар ҳамда бошқа буюмлардан иборат.
23 апрелга қадар давом этадиган Ислом санъати биенналеси Дирия жамғармаси томонидан Саудия Арабистони маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган.