Буюк Британиянинг нуфузли сайёҳлик нашри – “Wanderlust travel magazine” Хоразмдаги Ичанқалъа меъморий мажмуасини дунёдаги 9 та энг муҳташам деворли қалъа рўйхатига киритди.
Девор билан ўралган шаҳарлар орасида Картахена (Колумбия), Дубровник (Хорватия), Тарудант (Марокаш), Йоркшир (Буюк Британия), Каркасон (Франция), Сиан (Хитой), Мдина (Мальта), Қуддус каби қадимий кентлар ҳам эътироф этилган.
Ичанқалъа мажмуаси меъморий ёдгорлик сифатида муҳофазага олинган ва 1961 йили музейга айлантирилган. 1990 йилдан эса Бутунжаҳон ёдгорликлари рўйхатидан жой олган.
Мавзуга доир мақола: