Ўзбекистон олий таълим муассасалари 2022 йилда Erasmus+ дастурининг қайси йўналишларида қатнашиши мумкинлиги айтилди. Бу ҳақда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилган ахборот кунида маълум қилинган.
Янги йилда Erasmus+ дастури танлови учун қуйидаги йўналишларда лойиҳалар топшириш имконияти мавжуд:
International Credit Mobility (ICM) – 2022 йил 23 февраль;
Capacity Building in Higher Education (CBHE) – 2022 йил 17 февраль;
Erasmus Mundus Joint Masters (EMJM) – 2022 йил 16 февраль;
Erasmus Mundus Design Measures (EMDM) – 2022 йил 16 февраль;
Jean Monnet Actions (JMA) – 2022 йил 1 март.
Қайд этилишича, Erasmus+ дастури нафақат Европа университетлари, балки МДҲ давлатлари, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ва дунёнинг бошқа минтақаларидаги университетлар билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан биридир. Ушбу дастур доирасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган мақсадларни амалга оширишга ҳам хизмат қилади.
Жорий йил март ойида 2021-2027 йиллар учун мўлжалланган янги 7 йиллик босқичи фаолият бошлади. Бу мақсадда 26,2 миллиард евро умумий бюджет, шунингдек, Европа Иттифоқининг ташқи воситаларидан 2,2 миллиард евро жалб қилинган. Дастур янада инклюзив бўлиши учун асосий эътибор яшил ва рақамли технологияларга ўтишга қаратилган.