АҚШ коллежлари ва университетларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 2015-16 ўқув йилида биринчи марта бир миллиондан ошди. Бу ҳақда 2016 йилда Халқаро таълим соҳасида талабалар алмашуви бўйича “Open Doors” ҳисоботида қайд этилган.
Шу тариқа ўтган йилга нисбатан ўсиш етти фоизни ташкил қилди. Бу АҚШдаги барча талабаларнинг 5 фоизини ташкил қилади. Ушбу кучли ўсиш АҚШ ҳали ҳам олий таълим соҳасида етакчи ўрин тутишини тасдиқлайди.
Қўшма Штатларда таълим олаётган чет эллик талабаларнинг 328,547 нафари хитойлик бўлиб, Чин мамлакати бу борада биринчи ўринда турибди. Ҳиндистонлик талабалар сони ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Жорий ўқув йилида улар сони 165,918 га етди. Ушбу икки давлат вакиллари АҚШ олий таълим тизимидаги талабаларнинг 47 фоизини ташкил қилмоқда.
Янги ҳисоботда таъкидланишича, АҚШда 530 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Жорий ўқув йилида океанортида ўқиётган ўзбекистонликлар сони 7,9 фоизга кўпайган.
“Биз барча давлатлар ёшларини чет элда ўқиш учун имконият қидириш ва миллатлараро билим ошириш, глобал тараққиётга хизмат қилишга чақиришимиз керак”, – деб такидлаган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен.