Озарбайжонда жорий йил “Ҳайдар Алиев йили” деб эълон қилинган. 2023 йилнинг 10 май куни Озарбайжон халқи умуммиллий етакчисининг 100 йиллиги нишонланади. Cана доирасида атоқли давлат арбобининг меросини ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Trend агентлиги Ҳ.Алиев билан учрашган, ўзаро ҳамкорлик қилган собиқ давлат раҳбарларининг хотираларини чоп этди.
“Ҳайдар Алиев глобал миқёсдаги муҳим шахсиятлардан бири саналади. У замонавий Озарбайжон пойдеворини қўйди ва кучли миллатни шакллантирди. Биз унинг ютуқларидан сабоқ чиқарамиз”, – дейди Босния ва Ҳерцеговина собиқ президенти Младен Иванич.
“CCCР парчаланганидан кейин халқаро таҳдид ва қалтисликлар туғилган даврда янги Озарбайжонни барпо этиш қанчалик машаққатли бўлганини биз тасаввур эта оламиз. Ҳайдар Алиев амалга оширган ишларни юксак баҳолайман”, – дейди Сербия собиқ етакчиси Борис Тадич.
Руминия собиқ президенти йирик иқтисодий лойиҳаларга ташаббускор бўлганига эътибор қаратган.Эмиль Константинеску эса Ҳ.Алиев глобал аҳамият касб этган
“Менинг президентлик мандатим президент Ҳайдар Алиев Озарбайжонда ички барқарорликни таъминлаган ҳолда, уни НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурига киритган даврга тўғри келди. У қисқа фурсатда минтақавий доирадан чиқиб, глобал аҳамият касб этган икки йирик иқтисодий лойиҳани амалга татбиқ этди. Мен бу ўринда ТРАСЕКА ва Буюк ипак йўлининг тикланиши лойиҳаларини назарда тутмоқдаман”, – дейди Эмиль Константинеску.
Латвия собиқ президенти Вайра Вике-Фрейберганинг фикрича, Ҳ.Алиев ўз халқи манфаатларини ҳимоя қилишни бош мақсад-маслак деб билган.
“Ҳайдар Алиев ўзига хос шахсиятга эга арбоб сифатида 1991 йилдан кейин мустақилликни қўлга киритган ёки мустақиллигини қайта тиклаган мамлакатлар дуч келган муаммолар юзасидан теран таҳлилларини эркин ва очиқ тарзда ўртоқлашар эди”, – дейди у.
В.Вике-Фрейберганинг таъкидлашича, Озарбайжон Ҳ.Алиевнинг бой тажрибаси сабаб 1990-йиллардаги долғали давр ва синовларни енгиб ўта олди ва замонавий озод давлат барпо этди.
Ҳайдар Алиев (1923–2003) совет тузуми даврида узоқ йиллар юқори раҳбар лавозимларда ишлаган, жумладан, Озарбайжонни идора этган. 1993–2003 йилларда эса мустақил Озарбайжон президенти сифатида фаолият юритган.