Умар Сайфиддин. Илк жиноят (ҳикоя)

Мен ғурбат, алам ичида яшаган одамман. Бу қийинчиликлар ўзимни таниган пайтимдаёқ бошланган. Ўшанда тўрт ёшга ҳам тўлмагандим. Қилган ёмонлигим туфайли виждоним азобда ― ёна бошлаган сўнгсиз жаҳаннам оташи ичида ҳамон қовуриламан. Мени ташвишга солган бу ҳодисани ҳамон унутмадим. У хотирамда давоми…

Умар Сайфиддин. Қизил дурли кўйлак (ҳикоя)

Катта гумбазли девонхона биноси ҳар кунгидан сокин, ҳар кунгидан салқин эди. Деразалардан кирган баҳорнинг мовий нурлари кошинларнинг яшилликка бурканган теранлигига сингиб, кўзни оларди. Чарчоқдан ҳолсизланиб, ипак тўшакларга тиз чўккан вазирлар остларига солинган гиламнинг рангин нақшу нигорларига қарашар, узун оппоқ соқолини давоми…

Умар Сайфиддин. Форса (ҳикоя)

Ўрта денгизнинг қаҳрамонликлар макони бўлмиш сўнгсиз уфқларига қараган кичик тепалик мўъжазгина чаманзор эди. Ингичка узун новдали бодом дарахтларининг олачалпоқ сояси соҳилга энган сўқмоққа тушар, кўкламнинг майин шабадаларидан сархуш чағалайлар савдойи чуқур-чуқурлари билан самода шовқин соларди. Бодомзорнинг ёни кенг узумзор эди. давоми…

Умар Сайфиддин. Бадал (ҳикоя)

Фақатгина тор эшигидан зўр-базўр ёруғлик кирадиган устахонада кечаю кундуз учқунлар сачратиб ишлайдиган Хўжа Али инидан чиқмайдиган хонанишин арслонни эслатади. У узун бўйли, кенг елкали, паҳлавон келбатли одам. Ўн йилларки, устанинг мана шу нимқоронғи дўконида ясалган қиличу тиғлар Онадўли ва Румели давоми…