Усмон Сембен (1923-2007)

Усмон Сембен (Ousmane Sembène) – таниқли носир, шоир ва кинорежиссёр. Фаранг тилида ижод қилган. “Сенегал ўғли” ва “Янги саҳифалар” (1964) ҳикоя ва шеърлар китоби, “Харматтан” (1966) асарлари чоп этилган. КАЗАМАНС Казаманс – азим дарё, сенда замон руҳи жо. Мен дунёга давоми…

Жон Китс (1795-1821)

Жон Китс (John Keats) инглиз романтизми оқимининг сўнгги вакилларидан бири. 1795 йил 31 октябрда туғилган. Лондон университетида жарроҳлик бўйича таҳсил олиб, имтиҳондан ҳам муваффақиятли ўтади, аммо бу касб билан умуман шуғулланмайди. 1817 йили эълон қилинган “Шеърлар” тўпламида ижтимоий ҳаётдаги риёкорликлар давоми…

Давид Диоп (1927-1960)

Давид Диоп (David Diop) – шоир, публицист ва жамоат арбоби. Француз тилида ижод қилган. У Франциянинг Бордо шаҳрида туғилган. Отаси сенегаллик, онаси камерунлик эди. Давид Сенегал мактабига ўқишга боради, кейин Иккинчи жаҳон уруши йилларида Парижнинг Бертло лицейида ўқийди. Унинг шеърларида давоми…

Ламин Диакате (1928-1987)

Ламин Диакате (Lamine Diakhaté) – таниқли шоир, жамоат арбоби, журналист ва адабий танқидчи. Дакар ва Париж университетларида таҳсил олган. Париждаги “Sorafom” радиосида ва шу радионинг Сенегалдаги бўлими директори вазифаларида хизмат қилган. Сенегалнинг илк президенти Сенгор даврида давлат маслаҳатчиси ва ахборот, давоми…

Малик Фаль (1929-1978)

Малик Фаль (Malick Fall) – сенегаллик таниқли шоир ва ёзувчи. Асосан француз тилида ижод қилган. “Бўртма нақшлар” шеърий тўплами ва “Жароҳат” романи эълон қилинган. Малик Фалнинг “Қоронғилик”, “Сайёҳларга” шеърларини атоқли шоиримиз Шавкат Раҳмон ўзбек тилига ўгирган. ҚОРОНҒИЛИК Қишлоқларим қўрқар қоронғиликдан, давоми…