Ҳусайн Ҳабаш (1970)

Шоир Ҳусайн Ҳабаш 1970 йилда Суриянинг Африн вилоятидаги курдлар яшайдиган Шайхул Ҳадид қишлоғида таваллуд топган. Айни пайтда у Германиянинг Бонн шаҳрида истиқомат қилади. Илк шеърий китоби “Гуллар қатида” деб номланган. Курд ва араб тилларида ижод қилувчи шоирнинг тўртта шеърий китоби давоми…

Дороти Паркер (1893-1967)

Дороти Паркер (Dorothy Parker) – америкалик шоира, ёзувчи ва сценарийнавис. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳаракатларида иштирок этган. Фарзандсиз ўтган, қора танлилар ассоциацияси аъзолари томонидан дафн этилган. Истагига кўра, қабрига: “Менинг хокимни ҳам кечиринглар” деб ёзилган. УМР АДОҒИДА… Бир куни қарийман, сокинлашаман, давоми…

Илья Каминский (1977)

Илья Каминский (Ilya Kaminsky) 1977 йилда собиқ Иттифоқ таркибидаги (ҳозирги Украина) Одесса шаҳрида дунёга келган. 1993 йили унинг оиласи АҚШ ҳукумати томонидан бошпана билан таъминланади ва Америкага кўчиб келади. Иля Жоржтаун Университетида бакалаврлик дипломини олади. Кейинроқ у Жорж Беннет ёзувчилар давоми…

Джейн Кеньон (1947-1995)

Жейн Кеньон (Jane Kenyon) – америкалик шоир ва таржимон. Анна Ахматова шеърларини рус тилидан инглизчага таржима қилган. ҚИСҚА КИРАР, ҚИСҚА СЎЗЛАР У Мен китоб ичида қолдирилган ул Икки юз йил сўнгра топилган бир гул. Ижодкор, ошиқ ҳам соқчи ҳам ўзим… давоми…

Мери Грейвит

Мери Грейвит (Mary Gravitt) – Америка шоираси. Филаделфиянинг Пенсилвания шаҳрида туғилган. У 1989 йилда Аёва университетига ўқишга киради. Мазкур даргоҳдаги таълим жараёни унга Халқаро Ёзувчилар Дастури билан яқиндан танишиш имконини берди. Дастур ва унинг ташкилотчилари ёрдамида Мерининг дунёқараши кенгайди ва давоми…

Кристофер Меррил (1957)

Кристофер Меррилл (Christopher Merril) Массачусетс штатининг Нортҳемптон шаҳрида туғилиб, Ню-Жерсида ўсиб-улғайди ҳамда Мидлбёри коллежи ва Вашингтон университетида таълим олди. У тўртта шеърий тўплам нашр қилди, булар қаторига “Нурафшон сув” (“Brilliant Water”) ва “Қўриқчилик гулхани” (“Watch Fire”) тўпламлари киради. Муаллиф “Қўриқчилик давоми…

Абул Ҳусайн (1896-1938)

Абул Ҳусайн (1896-1938) – бенгал шоири ва ёувчиси. Биринчи Бенгал модернист шоири. ЎЙЛАРИМ Жавонга қўйганинг китоблар мисол Меҳр билан аста чангларин артиб Ҳуркак хаёлларга беролсам тартиб Ё ҳарир куйлагинг осиб офтобга Ҳеч кимга кўрсатмай қуритганинг он Ва авайлаб уни тахлагансимон давоми…

Артур Горжес (1557-1625)

Артур Горжес (Sir Arthur Gorges; 1569 – 10 октябрь 1625, Челси, Лондон) – шоир, денгиз капитани, таржимон. Оксфорд университетини тамомлаган. УНИНГ ЮЗИ Унинг юзи                 Унинг тили             Унинг фаҳми нақадар оқ,               бунча ширин           ўткир бирам аввал давоми…

Ивон Дейвис (1965)

Ивон Дейвис (Ivon Davis) – шоира, ишқ куйчиси, жамоат арбоби, Коннектикутдаги “DAVISCommunications” ташкилотини бошқаради. Жамоатчилик билан алоқалар, халқаро муносабатлар, маркетинг ва бошқарув соҳаларида катта ишлар қилмоқда. Кўплаб мамлакатларга саёҳати асносида ёшлар ва аёллар муаммоларига жиддий эътибор қаратиб, уларнинг жамият тараққиётида давоми…