Қуш-пашша нима?
Қуш-пашша жуда ёрқин ва жуда митти қушдир. У номини беҳудага олмаган. У ўрмон гулларидан нектар йиғади. Кўпинча у чангалзорларда яшайди. Қушчанинг гул устида туриши сизу бизга капалакни эслатади. Қуш-пашша қанотларини ғоят қаттиқ қоқадики, ҳавода унинг ғув-ғуви ҳатто визиллаган товуши эшитилади.