Энг катта дарёлар қайсилар?

Дунёдаги энг узун дарё Нилдир. Унинг узунлиги 6 670 км бўлиб, Судан ва Миср (Африка) ҳудудларидан оқиб ўтади. Узунлиги бўйича иккинчи ўринда Жануби Америкадаги Амазонка дарёси туради, унинг узунлиги — 6 275 км. Амазонка энг серсув дарёдир. Унинг ирмоқлари, яъни давоми…

Эстуарий дельтадан нимаси билан фарқ қилади?

Дарёнинг кўл ёки денгизга қуйилиш жойи этак деб аталади. Кенг бир шохобчали этак эса эстуарий деб аталади. Этак турли қум ва лойқа чўкиндилари билан тўсилиб қолади ва дарё оқимини турли шохобчаларга бўлиб ташлайди. Бундай этак дельта деб аталади. Агар дарё давоми…

Дарёлар қандай пайдо бўлган?

Ер юзида сон-саноқсиз дарёлар бор. Кичик ирмоқлар ва ариқлар ўзаро қўшилиб, катта дарёларни ҳосил қилади. Улар ўз навбатида денгизлар ва океанларга қуйилади. Айримлари, масалан, Амударё, Сирдарё ва Волга дарёлари ички денгизлар ёки кўлларга қуйилади. Бошқа бирлари эса қурғоқчил минтақалардан оқиб давоми…