Ажит Баруа
ДУНЁНИНГ АЙЛАНИБ БУРИЛИШ НУҚТАСИ Кел, қора, қора мурч ярғоғи, Гуллари тиниқ сув ичида. Сап-сариқ холларнинг титроғи Қаҳрабо уруғлар учида. Буғдой даласида кезинар Нора… Айланиб-айланиб бурилди дунё, Қачон кўзларимни ранглар ёритди? Бир зумлик ёмғирлар, ойда ҳам гўё Бу дунё айланди, думалоқ давоми…