2021 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган мақолалар, ҳикоялар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2021 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 5 531 679 тани (www.ziyouz.com — 4 107 127; www.ziyouz.uz — 1 424 552) ташкил этди (кунига ўртача 15 155 киши). Ташриф буюрганларнинг 80 фоизи Ўзбекистондан. Россия (5%), Қозоғистон (5%), Қирғизистон (3%), Тожикистон давоми…

Шерали Турдиев. Шоир Элбек (1990)

Инқилобдан кейинги дастлабки йилларда шоир Элбек (Машриқ Юнусов) ҳам Абдулла Қодирий, Ҳамза, Айний, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Авлонийлар қатори янги ўзбек маорифи, маданияти, адабиёти, матбуоти, тилини ривожлантириш ишларига киришиб кетди. У 20—30-йиллар орасида «Армуғон» (1920), «Кўзгу», «Ёлқин ер» (1925), «Баҳор» (1929) давоми…

Инқилоб Исоқ (1953)

Инқилоб Исоқ ўғли Ризаев (İnqilab İsaq oğlu Rzayev) 1953 йил 31 майда Озарбойжоннинг Тошкесган районида туғилган. Шоирнинг қатор шеърий китоблари нашр этилган. У Озарбайжон Ёзувчилар ва Журналистлар бирлиги аъзосидир. Асарлари Президент ва халқаро Расул Ризо мукомотига сазовор бўлган. ЁЛҒОН ТАНИШМАСМИЗ давоми…

Саид Алиев. Унутилган муаллиф (1989)

Айрим адабиётшунос ва танқидчиларнинг мақолаларида, мамлакатимизда Андрей Платонов каби ёзувчи ва унинг 50 йилча босилмай қолиб кетган «Котлован» қиссаси каби асар йўқ, деган фикрлар билдирилди. Бу ҳақиқатга унчалик тўғри келмайди, чунки Ўзбекистонда ҳам 50 йилдан зиёдроқ даврда унутилган қиссалар, ёзувчилар давоми…

Юсуф Файзулло. Инсонийлик

ОНАМНИНГ ДУОЛАРИ Эсласанг, кўнглинг ёришадиган хотиралар кишига ҳамиша ўзгача завқ бағишлайди. Бугун кўнглимнинг қат-қатидан жой олган хотираларим билан ўртоқлашгим келди. Бир ижодкор акамиз Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” китоби ҳақида “дунёда оналарга қўйилган энг буюк ҳайкал” деб таъриф берган эди. Яна давоми…

Шодмонқул Салом. Одам ҳақида ўн бир ҳол (эссе)

Одам деган идишда келтирилганман. Қадимда оз-оздан нўш этилардим: келажакка ҳам қолсин! Кейин кўп ичарман бўлиб кетишдилар – Одам бўшаб қолди. Табиатда шундай қонун бор: бўшлиққа ўрин йўқ! Менинг ўрнимга бир талх ва тотли нимадир сизиб кира бошлади – Ишқ. Кўп давоми…

Ҳабибулла Зайниддинов. Ибн Баттута (1989)

«Мен шаҳарга етиб келиб, унинг ташқарисида тўхтадим. Ҳамроҳларимдан бири шаҳар қозиси Садр Абу Хафс ал-Бакри деган кишининг ҳузурига йўл олди. У менга ўз ноиби Нурил Исломни юборди. Нурил Ислом келиб мен билан саломлашиб ҳол-аҳвол сўрашгач, ўз хўжасининг олдига қайтиб кетди. давоми…

Ўзбекистон–Туркия: 2022 йилда матбуот соҳасида янги лойиҳалар режалаштирилмоқда

Элчи Олган Бекар 2022 йилда Туркия Ўзбекистон билан оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ҳамкорлик бўйича янги-янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 29 декабрь куни Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекарнинг Тошкентда ташкил этилган журналистлар билан норасмий форматдаги учрашувида давоми…

Ўзбекистон – МДҲ доирасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди. Саммитда Беларусь Президенти Александр Лукашенко, давоми…

Нормурод Норқобилов. Хеш (ҳикоя)

– Ҳа-а, бу дунёда ўзгани эмас, ўзни енгмоқ қийин… Хайрулла устози бўлмиш Тоғай полвондан бу гапни кўп бора эшитган эса-да, ҳалигача маъносини англаб етолмаган. Боз устига, устози кимнидир назарда тутиб ёхуд шунчаки насиҳатомуз тарзда эмас, ҳар дафъа гуваладек муштини иягига давоми…