Абдулла Аҳмад. Дард (ҳикоя)

Ўтириш айни авжига чиққанида хона эшиги қия очилиб, дастёр йигит Шойимқулни имлади. Қўлидаги рюмкани дастурхонга қўйиб, ташқарига чиққан эди, йўлакда қўшниси Собиржонга дуч келди. Ранги қув учиб кетган.— Тинчликми? — хавотирланиб сўради Шойимқул.— Кеннойимнинг тоби қочиб қолди, тезроқ бормасангиз бўлмайди. давоми…

Носир Фозилов. Мулла Шукур (эссе)

1958 йилнинг баҳор кунларидан бирида камина ишга келсам, шундоққина эшик олдидаги курсида хипчадан келган, қошлари камон, кўзлари тийрак бир йигитча ўтирибди. У ўрнидан туриб, салом берган бўлди. Товуши чиқдими, чиқмадими, билмай қолдим. “Ваалейкум…” дедим-у, жойимга бориб ўтирдим. Бошқа ходимлар ҳам давоми…

Акмал Саййид. Бозорда (ҳикоя)

Қизим Чарос билан бозорга чиқадиган бўлдик. — Дадажон, юринг, бирор марта мени бозорга олиб бормагансиз. Аям, даданг билан бирга бориб келасизлар, мен мактабдан бўшамайман, деганлар…Расталар озиқ-овқат, кийим-кечак, рўзғор буюмлари билан лиқ тўла. Нарироқда пистачилар қатори. Ҳамма ўз молини мақтайди:— Кеп давоми…

Мамматназар Бобоназаров (1957)

Мамматназар Бобоназаров (Mämmetnazar Babanazarow) ҳозирги замон туркман шеъриятининг ўрта бўғинига мансуб. У 1957 йили Тошўғуз вилоятининг Илонли туманида туғилган. Ашхабод давлат университетининг журналистика факултетини тамомлаган. Бир оз муддат “Адабиёт ва сунгат” (“Адабиёт ва санъат”) ҳафтаномасида хизмат қилди. Айни вақтда “Ташўғўз давоми…

Футурология: тарих, бугун ва келажак

Келажак ўзига эҳтиёткор муносабат талаб қилади.О.Тоффлер Инсоният уни эртага нима кутаётганини билишни хоҳлайди. Бу қизиқиш тафаккур пайдо бўлгандан бери мавжуд. Шу йўлда улар юлдузларни кузатиб эртанги об-ҳавони, кузнинг қандай келишига қараб қишнинг қандай бўлишини билишга, жониворлар ҳаракатларига қараб фалокатлардан огоҳ давоми…

“Учбурчак иншоотлар”: инсоният маҳсулими ёки…

«Ер юзидаги барча тирик мавжудотлар вақтдан қўрқади, вақт­нинг ўзи эса – пирамидалардан», деган ибора бор. Дарҳақиқат, қанча сувлар оқиб ўтмасин, қанча асрлар ҳукмронлик қилмасин, баҳайбат тошли осори атиқалар ҳали ҳамон илк давридагидай Ер юзида савлат тўкиб турибди. Ва ҳанузгача улар давоми…

Омонулла Мадаев. «Алпомиш»ни ўқиш

«Алпомиш» достони ўзбек халқининг жаҳон халқлари маданий меросига қўшган энг муносиб жавоҳирларидан биридир. «Манас», «Калевала», «Қирқ қиз», «Рамаяна» деб аталмиш турли миллатлар оғзаки ижоди намуналари дунё бўйича инсон бадиий тафаккури кўламининг нодир асарлари сифатида баҳоланган. Ўзбек халқи бу соҳада ҳам давоми…

Шуҳрат Шариф. Қучоғига дунёни сиғдирган шоир

«Одам болалари ибтидода бир гавҳардан бино бўлганлари туфайли яхлит бир вужуд кабидирлар. Бинобарин, замон унинг бир аъзосига жароҳат етказса, бошқа аъзолари ҳам ўз тинчини йўқотади». Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тинчлик Кенгаши иморати пештоқига битилган ушбу сўзлар Саъдий Шерозийнинг «Гулистон» асаридан олинган. давоми…

Шифокорлар қасамёди ҳали ҳам амалдами?

Агар шифокор хатога йўл қўйса, мажбуриятларига масъулиятсизлик билан ёндашса, уни Гиппократ қасамёдига зид равишда иш тутганликда айблашади. Барча хабардор бўлган, аммо унинг тўлиқ мазмуни ҳақида озчилик биладиган ўша машҳур қасамёд аслида қандай, унинг пайдо бўлиш тарихи нима билан боғлиқ? Умуман, давоми…

Сунъий зеҳн

Ниҳоясиз рақобатдош назариялар Одамзод ақл ёрдамида ҳар доим ўз ишини енгиллатиб келган. Оғир меҳнатни бошқа воситалар ёрдамида осонлаштириш инсонга хос. Унинг жисмоний «дастёрлари» сифатида от, эшак, туя ва яна бир қанча жонли воситаларни келтириш мумкин. Жонсиз «ёрдамчилари»га ричаг, арава, машина, давоми…