Абдулла Қодирий. Ит урушдириш ишлари (1923)

Кўкча даҳаси билан Бешёғоч даҳаларининг ораларидағи сиёсий муносабат қутулмаган жойда бузилиб кетиб, сан-манга боришиб қолдилар. Бу бузилишнинг ибтидоси Кўкчанинг Чиғатойи билан Бешёғочнинг Чақаридан ит урушдириш масаласидан чиқди. Чиғатойнинг ўн йилдан бери сув ўрниға сут бериб, зўрайтириб келган олапарини Чақарнинг аҳамиятсиз давоми…

Абдулла Қодирий. «Муштум» поччамизга арз (1923)

Почча! Биздан ҳол-аҳвол сўрасангиз, биз Тошканд деган бир шаҳарда турамиз. Шаҳримизни баъзи кексалар «Шош» деб, газетчилар «Туркистон маркази» деб ҳам атайдирлар. Биз, мана шу «ойнабандлиқ» шаҳарнинг «Эшонгузар» отлиқ маҳалласида туруб ярим белдан лой кечамиз, лой, почча! Маҳалламизга тош терилса биз давоми…

Абдулла Қодирий. Саломнома (1923)

—      Отқа қоққан тақадек, сувдан чиққан бақадек, бир мирилик чақадек— маъориф шўросига сало-о-ом! —      Ўзи четка буқинуб, шахсиятка тўқинуб, аллакимга чўқинуб — ўғри ушлаганга сало-о-ом! —      Кўрунган ер оқ салла, оқ бўлса ҳам бўш калла, оқу қора ҳам малла — давоми…

Абдулла Қодирий. Сиёсат майдонларида (1923)

Сарлавҳани ўқуғач, Пуанқаранинг лўттисидан[1], Керзўннинг Туркияга қилаётқан олифталигидан эшитамиз, деб кўнглингиз айнар. Воқиъан бу тўғрида кўнглингиз айнаб, ҳазми қийин бўлған Ёврупо йиртқичларининг куракда турмаған сиёсатларини «воқ» этиб қусуб юборишға ҳам ҳақлидирсиз. Тўғриси ҳам бу ит эмганларнинг тутқан сиёсатларини ҳар қандай давоми…

Абдулла Қодирий. «Муштум» таърифида (1923)

Тарихга бир айланиб қаралса, муштнинг аҳамияти зоғора нондек бўлиб кўз ўнгида гавдаланур. Аммо холи ҳозирамизга ҳам кўз қирини ташланса, мушт деган ҳайвони ғайри нотиқнинг сиёсатда подшоҳ, иқтисодда авлиё, фанда кимё ўрнини ишғол этканини кўрилур. Буларни ҳам бир ёққа қўя туриб, давоми…

Абдулла Қодирий. Чиқиб бозор аро пошшойи танга кириб ўлтурди кеткан жон-танга (1924)

Кичкина фелетўн Ана энди туфлаб тугадурған пуллар ҳам чиқди… Отангга раҳмат, дадаси кўрган! Ман-ку, ҳали тангани ушлаб кўрганим йўқ, аммо ўша моянахўрлар янги пошшойи тангадан йигирматасини бир қўлға ушлаб иккинчи қўлға қатор тушурсалар борми, жиринғ-жиринғ, шалдир-шулдир-да![1] Тусингдан айланайнинг кўрими ҳам давоми…

Абдулла Қодирий. Ҳуқуқ (1923)

Кичкина фелетўн Хотун-қизларимизга бағишлаб Азбаройи Худо айтингиз-чи, ҳуқуқ деган нарса ўзи нима? Ҳуқуқ нимадан иборат? Гуваламики, уни биз майдалаб ҳожатимизга яратайлик?! Нима ахир? Бунинг жавобини — «ҳуқуқ» деган дарди бедавони бўйнига осиб олғанлардан сўраймиз. Шўролар ҳукумати ҳар бир чоти айри, давоми…

Абдулла Қодирий. Қурбон байрами (1923)

Ҳангама Бойларникида имлама, хасисларникида димлама. Бу кун қуввати келган ҳар бир «мусулмони комил» ўзлариға ўхшаған бир ҳайвонни қурбон қиладир. Қурбонлиқ қилған мусулмонларға охиратда бўладирған имтиёзлардан қуруқ қолмайлиқ, деб машҳур сиёсий тулки лорд Керзўн ҳам бу ҳайит Лондон халқи учун бир давоми…

Абдулла Қодирий. Хусусий мактублардан (1923)

Ҳангама Каминалари хусусий кабинетларида ўлтуруб, янгигина пўчталйўн томонидан топширилған дўст-душман мактубларини ўқуб, гоҳ кулар эдилар, гоҳ йиғлар эдилар. Дўст-душман мактубидан бир неча нусха: «…Оёғингға қараб юр!.. Кечаги газетда ҳақимда алжиганингни бу галча бола-чақанг ҳурматига кечирдим. Йўқса битта каллакесарга заказ берилган давоми…

Абдулла Қодирий. Бир чимдим билдириш (1923)

Кўчада учраган ҳар бир елкаси яғирнинг чопонини ўғурлаб олмоқ одатим бўлмағани учун ҳар кимга ўхшаб бекорга кучана бергим келмайдир. Ўқувчи ўртоғим, маълуминг бўлсинки, ман ҳар вақт санинг кўнглингга қараб жиннилик қила бермайман; қалам деган нарса ҳам ўқлоғи эмас. Аммо отамни давоми…