Нафиса Тоштемирова. Қобиқ (ҳикоя)

Мен боламга ухлатувчимас,Уйғотувчи алла айтаман.Гулжамол Асқарова У ҳамма болалардай йиғлаб туғилди. Кўзларини очди. Она жуда бахтли. Саккиз йилдан бери кутилган фарзанд. Ота хурсанд. Ўғил бўлганда, нур устига аъло нур эди, деб ўйлайди ичида. Момо ҳам якка-ю ёлғиз ўғлига ачинган бўлди. давоми…

Нафиса Тоштемирова. Дарс (ҳикоя)

Тиллахон опа салкам йигирма йилдан бери ўқитувчилик қилади. ТошДУни битириб келгач, иш излаб кўп овора бўлгани йўқ. Дадаси мактаб директори билан ака-ука чиқиб қолди, ишга жойлади-қўйди. Ҳозир мана шу машҳур шоирнинг номи билан аталадиган мактабнинг муаллималаридан бири. Турмуш ўртоғи ўзидан давоми…

Нафиса Тоштемирова. Уста ва бешик (ҳикоя)

– Ассалому алайкум, Уста тоға, таъни жонингиз соғми?– Ваалайкум ассалом! Ие-е, ие-е, келинг, Тўрабой келинг. Шукр, яхшимиз, ўзингиз тузукми?– Оллоҳга шукр. Шу десангиз сиздан суюнчи олай, деб келгандим.– Хўш, хўш?..– Неварали бўлдим. Ўғил.– Қани омин, умри билан берган бўлсин!– Айтганингиз давоми…

Нафиса Тоштемирова. Амалия (ҳикоя)

Юрагим эзилиб кетди, ёрдам бер…Замонавий қўшиқданКабутар узоқ учади. Осмонни ёргудек кўкка интилади. Чарх уриб айланади. Атрофидаги тўрт – бешта та кабутарлар билан ноз-ишва қилиб рақсга тушади. Тепага қараб бўйним оғриб қолади. Кўзларим толади. Шу пайт кабутарлардан пастроқда бир-бирини қувган қалдирғочлар давоми…

Яшар Камол. Иссиқ кунда (ҳикоя)

Бола: «Онажон, — деди. — Онажон эртага эрталаб кун ёришмасдан уйғот мени». — Яна уйғонмайсан барибир. — Уйғонмасам игна суқ этимга. Сочларимни торт. Ур мени. Юзлари оппоқ оқарган, нозик хотиннинг қора кўзлари севинчли бир шуъла билан йилтиради. — Шунда ҳам давоми…

Ўрхон Камол. Севинч (ҳикоя)

Айюб кўрфазидан чиққан кема Фанардан кейин Касимпошшога томон йўл олган эди ҳамки, иккинчи даражали салоннинг сигара тутуни орасидан майин бир товуш эшитилди: — Муҳтарам йўловчилар, диққат этинг! Етти-саккиз ёшларга кирган жажжигина қизча салоннинг ифлос полига кафтларини тираб оёғини осмонга кўтариб давоми…

Абу Али ибн Сино ҳикматлари

Илм – нарсаларни инсон ақли ёрдами билан ўрганишликдир. Ҳақиқатни очинглар, тўғри йўлдан юринглар. Бир-бирингиздан илм ўрганиб, камол топишингиз учун дил пардасини очиб ташланглар. Қуёш кўрларга кўринмай беркинганидек, жоҳилларга ҳам дунёда тўғри йўл белгилари кўринмай қолади.

Холмуҳаммад Каримий. Қайтиш (ҳикоя)

Тонг ёришган маҳал қишлоқдан айғирнинг депсиниб кишнагани, итнинг ғингшиб ҳургани, сигирнинг ийиб мўърагани эшитилди. Ким ўзарга басма-бас кекирдак чўзаётган хўрозлар қичқириғидан чўчиган чақалоқ биғиллай-биғиллай, кўкрак сўриб ютоқиб жимиб қолди. Боғ тарафда эркак йўталди. Гўёки ёнарқурт янглиғ учиб-қўнаётган юлдузлар дув-дув тўкилиб давоми…

Собиржон Жумаев. Сўзбоши (ҳажвия)

Машҳур олим, ёзувчи, драматург, санъатшунос Шонли Номдор оппоқ қошлари ва оппоқ мўйлабларини силаб, кўз ўнгида деразанинг очиқ даричаси сари урилаётган тамаки дудига термулиб, қандай енгил сузаркин-а, деб хаёл билан ўтирган эди. У неларни хаёлидан ўтказаётган эди, бир ўзига ва Яратганга давоми…

Озод Мўмин. Ўртакаш деманг (ҳажвия)

Ҳар бир одамнинг, эртами-кечми, албатта қурилиш моллари бозорига иши тушади. Кимдир уй қуради, бошқаси уйини таъмирлайди. Мен уларни бозорга кираверишда қарши оламан. Касбимми?.. Нима десамикин… ўртакаш дейишлари менга ёқмайди. Унда қандайдир салбий маъно бор… Хуллас:— Келинг, ака! Нималар керак? — давоми…