Ширин Мадраҳим қизи. Дугона (ҳикоя)

Икки дугона совуққина хайрлашишди. Саодат Қум­рини катта йўлгача кузатиб қўйиб ортига қайтди.Кейинги кунларда бўлиб ўтган воқеалардан кўнгли бироз ғашланди, ўртоғининг ҳам шундай қилишидан умидвор бўлдими, кўнглини хотиржам қилиб кетгиси келдими, ҳарнечук Қумри йўл-йўлакай орқасига ўги­ри­либ қаради.Бироқ Саодат бундай қилмади, ўгирилмади. давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Муҳаббат ва савдо (ҳикоя)

– Шу чиройинг билан ҳар қандай шаҳзодани олдингда тиз чўктириб, умр бўйи тиллага кўмилиб яшайсан, – дейишарди дугоналари унга ҳавас ила боқиб. – Бу чиройинг ҳали сенга бахтсизлик келтирмасайди, – дейишарди дугоналари унга ачиниш билан қараб. Жамила эса бу гапларга давоми…

Хуршида (1967)

Хуршида 1967 йилда туғилган. ТДПУнинг филология факультетини тугатган. “Алдамчи тонглар”, “Сиғмагай жисмим жаҳонга”, “Изҳор”, “Таржима”, “Самойинур” (сайланма) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. * * * Келди дилга умид бахш этиб баҳор, Ифор таратмоқда гулбоғлар ажиб. Исмингни энг латиф сўзларга ўраб, давоми…

Ҳамид Зиёев. Тўфон (1992)

Халқ исёни салтанатни йўқ қилди, Халқ истади: тож ва тахтлар йиқилди… Халқ истади, озод бўлди, бу ўлка, Кетди унинг бошидаги кўланка. Чўлпон Аввало, шуни айтиб ўтиш керакки, ўзбек халқи ўзининг кўп асрлик тарихи давомида хорижий давлатларнинг тажовуз ва ҳукмронлигига қарши давоми…

Ўктам Мирзаёр. Завол (ҳикоя)

1 Қишлоқда эри ҳақида урчиб қолган узунқулоқ гап­лар ёдига тушди дегунча Хадича тутақа бошлайди. “Ўз кўзим билан кўрсайдим жувонмаргни…” Уни жиловлаб турган истиҳола мана шу. Аммо… шу кунларда хаёлида эри билан ўша номаълум аёлнинг турли ҳолатларда намоён бўлаётган аксларини ўнгида давоми…

Одил Ҳотамов (1950-2023)

Одил Ҳотамов 1950 йили туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетида таҳсил олган. Унинг “Умр шами”, “Нигоҳлар”, “Дала йўли”, “Нафас” каби шеърий тўпламлари ҳамда “Юксакдаги дарахт” насрий китоби нашр этилган. 2023 йил 13 январь куни вафот этган. * * давоми…

Беҳзод Абдусамад. Тоғ атиргули (қисса)

Ҳисор тоғининг Кўрагон сувайирғичидан бошланиб, Деҳқонобод ва Қамаши номли музофотлар орасидан оқиб ўтиб, Ғузор тўралиги қаламравида бўлган Пачкамар денгизига қуюлгучи Катта Ўра номи билан харитага тушган бир дарёйи азим бўлган экан. Шу дарёйи азимнинг ирмоқларидан бири – жами бир тегирмон давоми…

Аҳмад Хўжа (1952-2022)

Аҳмад Хўжа (Аҳмаджон Тошхўжаев) 1952 йилда туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Юлдузлар сеҳри”, “Сабоқ”, “Биз икки дунёмиз”, “Садоқат чашмаси”, “Сарбон ва карвон”, “Сайланма” каби китоблари чоп этилган. 2022 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида вафот этган. давоми…

Одил Оға (1968)

Одил оға (Одилжон Умаров) 1968 йилда туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг ўзбек филологияси факультетида ўқиган. “Илова” номли шеърий тўплами чоп этилган. Айни пайтда, Бувайда туманидаги 9-умумтаълим мактабида ўқитувчи. ШЕЪР Кўчага яланғоч чиққан кишини “Девона” атарлар, “жинни” атарлар. Йўқотган бўлса ким давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Оноре де Бальзак ва «Инсон комедияси»

Буюк француз ёзувчиси Оноре де Бальзак ижоди Европа танқидий реализми адабиётининг юқори чўққиси ҳисобланади. Адиб қаламига мансуб “Инсон комедияси” эпопияси у яшаган давр буржуа тузуми ва жамияти тарихини ўзида ҳаққоний мужассамлаштирган қомусий асардир. Оноре де Бальзак 1799 йилнинг 20 майида давоми…