Абдуқаюм Йўлдош. Муаммо (ҳикоя)

Худо “Ол, қулим!” деб турган эканми, Икром компьютер дастурчилари танловида ютиб чиқди-ю, Европа мамлакатлардан бирига саёҳат йўлланмасига эга бўлди! Бориш-келиш, яшаш, овқатланиш, қўйингки, ҳамма харажатлар ташкилотчилар зиммасида экан! Қувончдан Икромнинг боши осмонга етди. * * * …Ҳаммаёқ ям-яшил. Йўллар ойнадай давоми…

Эркин Усмон. Тошбосгансой воқеаси (ҳикоя)

Оғайним Алижонни кўрсам, ҳам куламан, ҳам куяман.Бундоқ қарасангиз, бинойидек. Етти мучаси соғ, ақли-ҳуши жойида. Агар ўлгудек содда, болалардек ишонувчан ва хаёлпараст эканлигини нуқсон демасангиз, ҳеч қанақа камчилиги йўқ, кўнгли тоза йигит.У ҳали ёш болалигидан отаси онаси билан ажрашиб кетган, билишимча, давоми…

Олим Отахон. Қисмат (ҳикоя)

1. Мастуранинг мактуби Соғинчли салом!Азиз ака, соғ-саломатмисиз, келинойим, жиянларим яхши юришибдими? Мендан сўрасангиз, Тошкентдан чиққач, Москвада иссиқ-совуққа чалинибман, шекилли, мана Дюкшестда — асосий ва мажбурий муолажа қолиб шамоллашга қарши дори-дармон ичиб касалхонада ётибман, бу ҳам етмагандай, қаттиқ толиқибман, юрсам, турсам, давоми…

Отаули. Сув (ҳикоя)

Кўпни кўрган ота-боболаримиз бутун олам ҳам, бани одам ҳам тўрт унсур – олов, ҳаво, тупроқ, сувдан таркиб топган дейдилар. Бу тўрт унсурдан ҳар бирининг ўзигагина хос энг бирламчи сифатлари бор: олов – муқаддас, ҳаво – беминнат, тупроқ – табаррук, сув давоми…

Асад Дилмурод. Хилват (ҳикоя)

Куз қуёши остида мудраётган шаҳар кўчаларида юпун кийинган, калта сочлари қировлаган озғин кампир тушига чангали дов қарчиғай кирганини айта-айта сўйланиб юрар эди…Орадан кўп ўтмай, авжи қиш чилласида, еру кўк паға-паға қор кўрпаси билан ўралганда, дабдурустдан шаҳарга Амир Темур Кўрагон ташриф давоми…

Тоҳир Малик. Қарғиш (ҳикоя)

Бола ўлик туғилди. Бир кун ўтмай хотини ҳам жон берди. Жаноза куни шомдан кейин туғруқхонанинг бош врачидан элчи келиб, бир қоп сабзи-пиёз, ярим қоп гуруч, қўйнинг сон гўштини ташлаб кетди. Эрталаб пайдо бўлган иккинчи элчи бош врачнинг ҳукумат мукофотига номзоди давоми…

Худойберди Тўхтабоев. Ёввойи эчкилар (эртак)

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда эмас, шу ўзимизни кунларда Тошкент шаҳрида энг ақлли одамларни шошириб, ўйлантириб қўядиган сирли бир воқеа юз берибдики, бутун шаҳар аҳли ҳайратдан ёқасини ушлаб қолибди. 12 қаватли уйларнинг қоқ ўртасига дадалари қуриб берган давоми…

Пиримқул Қодиров. Чақмоқдай ялтиллаб сўнган умр (романдан парча)

Кўксаройнинг тўртинчи ошиёнида энг қаттиқ қўриқланадиган четки хонада ўн тўққиз ёшлик Абдулла Мирзо олти ойдан буён қамоқда ётибди.Хонанинг деразаси йўқ, фақат қўл етмас баландликда туйнуги бор. Яқинда шу туйнукдан турналарнинг майин қурув-қурувлари эшитилиб қолди. Ўша куни кечаси тепада кучли момақалдироқ давоми…

Сайёра Рашидова (1943)

Рашидова Сайёра Шарофовна (1943.2.8, Жиззах) — кимёгар олима. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1993), кимё фанлари доктори (1983), профессор (1984). Шароф Рашидовнинг кизи. Москва университетини тугатган (1965). Ўзбекистон Фанлар академияси Кимё институтида лаборатория мудири (1972—79), давоми…

Бегали Қосимов. Сирожиддин Сидқий (1884-1934)

Атоқли адибимиз Ойбек «Улуғ йўл» романида уни шундай таништирган эди: «Шоир Сидқий махсум Искандардан. Камбағал оилада туғилиб ўсган, қаттиқчилиқда қийналиб ўқиган, кейин мадрасага жойлашган. Кўп хору зорлик билан мадрасани тугатган, Искандарга қайтмасдан шаҳарда қолган. Назмда хийла тузук, каломи ўткир, пишиқ, давоми…