Малик Фаль (1929-1978)

Малик Фаль (Malick Fall) – сенегаллик таниқли шоир ва ёзувчи. Асосан француз тилида ижод қилган. “Бўртма нақшлар” шеърий тўплами ва “Жароҳат” романи эълон қилинган. Малик Фалнинг “Қоронғилик”, “Сайёҳларга” шеърларини атоқли шоиримиз Шавкат Раҳмон ўзбек тилига ўгирган. ҚОРОНҒИЛИК Қишлоқларим қўрқар қоронғиликдан, давоми…

Расул Раҳмонов. Америкада ўзбек овози (1989)

ЮРАК ПАРЧАСИ Ўзбегим деб кенг жаҳонга Не учун мадҳ этмайин! Ўзлигим билмоққа даврим Берди имкон, ўзбегим. Америка Қўшма Штатларини деярли икки ҳафта сайр этиб, сафар йўли ортда қолганда, ёддан чиқмас ҳисларимни ўйлар эканман, суюкли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг америкалик ватандошимиз Зикриё давоми…

Бўривой Аҳмедов. Тарихни сохталаштириб бўлмайди (1989)

Ўрта Осиё халқларининг қадимги ва ўрта асрлардаги тарихини ўрганишда тарихшунослар анча иш қилдилар: кўп асрлик тарихни ўз ичига олган жилд-жилд китоблар битилди, тарихнинг айрим соҳалари (ижтимоий-сиёсий, аграр, маданият, мамлакатлараро муносабатлар) бўйича махсус монографиялар ёзилди. Лекин, барибир, ҳали қиладиган ишларимиз кўп, давоми…

Рио 2016 олимпиадасида Ўзбекистон вакиллари 21-ўринни эгалладилар

Рио-де-Жанейродаги XXXI Ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар жами 13 та медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида 207 давлат ичида 21-ўринни эгалладилар. Вакилларимиз Осиё қитъаси давлатлари орасида Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан кейин тўртинчи натижани,  МДҲ мамлакатлари орасида Россия терма жамоасидан кейин иккинчи давоми…

Саид Аҳмад. Қўрқув салтанати (1988)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, СЯ — 928 рақамли собиқ «сиёсий маҳбус» Саид Аҳмад билан суҳбат Ўткир Ҳошимов. Саид Аҳмад ака! Урушдан яримжон бўлиб келган тоғам бор эди. (Уруш жароҳатлари туфайли кўп яшамади.) Бола эдим. Уйимизга келганида, «урушни гапириб беринг, тоға», деб давоми…

Ўзбекистонда атоқли озарбойжон адиби Анорнинг янги китоби чоп этилди

Тошкентда атоқли озарбайжон адиби Анорнинг “Мен, сен, у ва телефон” деб номланган китоби чоп этилди. Тўпламга муаллифнинг сара ҳикоялари, олам ва одам ҳақидаги ҳикматлари, шунингдек, таниқли инсонлар, жумладан, Озарбойжон миллий етакчиси Ҳайдар Алиевнинг Анор ижоди хусусидаги мулоҳазалари киритилган. “Мен, сен, давоми…

Анатолий Ершов. Хива қўриқхона шаҳар (1988)

Мўъжазгина Хива шаҳрини кўпчилик яхши билади. Бу ораста шаҳарча минг-минглаб саёҳат ишқибозларини ўз бағрига оҳанрабодай тортиб туради. Кишилар уни кўриш учун Америка ва Австралиядан, Европа ва Осиёдан, жаҳоннинг энг узоқ бурчакларидан келишади. Шарқ мўъжизасини ўз кўзлари билан бир бор томоша давоми…

Владимир Аватков: “Фатҳулла Гулен Россия ва Марказий Осиёга дўст бўлмайди”

Фатҳулла Гулен омили Россия ва Марказий Осиё учун хатарлидир. Бу ҳақда Россиядаги Шарқшунослик, халқаро алоқалар ва жамоатчилик дипломатияси маркази директори, турколог Владимир Аватков Sputnik Türkiye нашрига берган интервьюсида маълум қилган. “Гуленга тегишли ташкилотлар собиқ Иттифоқ ҳудудида анча таъсирли фаолият кўрсатмоқда ва Гулен давоми…

Кибриё Қаҳҳорова: “Мен дардимни кимга айтаман?” (1989)

Бугунги кунда Кибриё Қаҳҳоровани журналхонларимизга махсус таништириб ўтиришга ҳожат йўқ. Сабаби, адабиёт мухлислари ва кенг жамоатчилик уни моҳир таржимон, классик меросимизнинг зукко билимдони ҳамда машҳур ёзувчимиз Абдулла Қаҳҳор ижодининг толмас тарғиботчиси сифатида яхши билишади. Айниқса, эҳтирос ва жасорат билан ёзилган давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Отанг – бозор, онанг – бозор

Қадим замонларда мурувватли инсонлар етим болаларга ҳунар ўргатиб, йўлга солиб юборишган. Бунинг иложи бўлмаса, бошини силаб юпатишган ва “Ота-онам ўлиб кетишди, энди нима қиламан, деб ўксинма, мана биз бормиз, қўлимиздан келганча қарашиб турамиз, қолаверса, ўзинг ҳам катта бола бўб қолдинг. давоми…