Рио 2016 олимпиадасида Ўзбекистон вакиллари 21-ўринни эгалладилар

Рио-де-Жанейродаги XXXI Ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар жами 13 та медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида 207 давлат ичида 21-ўринни эгалладилар. Вакилларимиз Осиё қитъаси давлатлари орасида Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан кейин тўртинчи натижани,  МДҲ мамлакатлари орасида Россия терма жамоасидан кейин иккинчи ўринни қайд этдилар.

1996 йил Атланта олимпиадасидан бери Ўзбекистон делегацияси жами 33 та медалларни қўлга киритган (9 та олтин, 7 та кумуш, 17 та бронза).

Рио олимпиадасида Ўзбекистонга медал келтирган спортчилар:

Ҳасанбой Дўстматов, 49 килограммгача бўлган боксчилар мусобақасида олтин медал.

Руслан Нуриддинов, 105 килограммгача бўлган оғир атлетикачилар мусобақасида олтин медал.

Шаҳобиддин Зоиров, 52 килограммгача бўлган боксчилар мусобақасида олтин медал.

Фазлиддин Ғойибназаров, 64 килограммгача бўлган боксчилар мусобақасида олтин медал.

Шаҳрам Ғиёсов, 69 килограммгача бўлган боксчилар мусобақасида кумуш медал.

Бектемир Мелиқўзиев, 75 килограммгача бўлган боксчилар мусобақасида кумуш медал.

Диёрбек Ўрозбоев, 60 килограммгача бўлган дзюдочилар мусобақасида бронза медал.

Ришод Собиров, 66 килограммгача бўлган дзюдочилар мусобақасида бронза медал.

Элмурат Тасмурадов, 59 килограммгача бўлган юнон-рум курашчилари мусобақасида бронза медал.

Рустам Тўлаганов, 91 килограммгача бўлган боксчилар мусобақасида бронза медал.

Муроджон Аҳмадалиев, 56 килограммгача бўлган боксчилар мусобақасида бронза медал.

Ихтиёр Наврузов, 65 килограммгача бўлган эркин курашчилар мусобақасида бронза медал.

Магомед Ибрагимов, 97 килограммгача бўлган эркин курашчилар мусобақасида бронза медал.

Рио-де-Жанейро олимпиадасида олтин медал олган спортчиларимизга 200 000 АҚШ доллари, кумуш медал соҳибларига 100 000 АҚШ доллари, бронза эгаларига 75 000 АҚШ доллари мукофоти ваъда қилинган.