Шукур Холмирзаев. Бодом қишда гуллади (ҳикоя)

Мен бурчакда, каравотимда чалқанча ётардим, беҳол. Кўкрагимда Стендалнинг «Қизил ва қора» романи. Эшикдан оқ халатли, семиз Полина, унинг кетидан пакана, қора патли халатининг этаги ерга тегиб турган бир йигитча кирди. Унинг ияги олдинга туртиб чиққан, кўзи чуқур, пешанаси ботиқ эди.— давоми…

Саид Аҳмад. Азиз ва Бонапарт (ҳажвия)

(Ёзувчиларнинг Дўрмондаги ижод уйидан репортаж) Азиз Абдураззоқ хона эшигини очиши билан ваннахонада сув шилдираётганини эшитди. Ичкарига кирди. Қўлювгичда битта бақалоқ шиша устига жўмракдан сув оқаяпти.— Ё пирим! — деди Азиз хайратда.У эрталаб нонуштадан кейин кўчага чиқиб кетганича таксида магазинма-магазин юриб, давоми…

Саид Аҳмад. Луччак шафтоли (ҳажвия)

Хоразмлик шоир Раҳим Бекниёз умрида луччак шафтолини кўрмаган экан. Абдулла Қаҳҳорни кўргани боғига кирганда домла дастурхонга ялтираб турган бир сават луччак шафтоли қўйди.— Ия, — деди Раҳим Бекниёз, — домла, бу шафтолиларнинг жуни қани?Абдулла Қаҳҳор жавоб қилди:— Раҳимжон укам, сиз давоми…

Саид Аҳмад. Бебош қаламнинг ёзганлари (ҳажвия)

(Турсунбойнинг олтин кони) Абдулла Қаҳҳорнинг боғига Турсунбой деган бир паҳлавон йигит тез-тез келиб турарди. У боғда гулларнинг тагини чопар, ўт юлар, дарахтларни суғорарди. Абдулла ака ундан пулни аямасди. Кибриё опа ўтин ёрдириб, дарахтларнинг қуриган шохларини кестириб Абдулла акага билдирмай пул давоми…

Мукаррама Муродова. «Мен — даврнинг кичик парчаси…» (1990)

Ўзбек совет шеъриятининг баҳор фаслида чақмоқдек ярқираб, «Ҳаёт учун биз гўё кўкдан отилган юлдуз», деб эркаланган шоир Усмон Носирнинг ижодий парвози тарихимизнинг «қаноти куйган», «умр тепасида мушт туйган» даврига тўғри келди. Шоир «Сўзла, тарих — чол» шеърида бор ҳақиқатни «сочлари давоми…

Мирзо Кенжабек. Тил эрки – дил эрки (1989)

Бир маҳаллар Владимир Ильич Ленин «Рус тилини тозалаш тўғрисида» деган мақоласида бундай деб ёзган эди: «Недосчётый» ёки «недостатки» ёки «пробели», деб айтиш мумкин бўлгани ҳолда, «дефекты» дейишнинг нима ҳожати бор?.. Чет эл сўзларининг ўринсиз яшлатилишига қарши кураш эълон қилиш вақти давоми…

Ёзувчилар адабиёт тўғрисида

Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир. Бу таъриф адабиётнинг тўғри таърифидир. Шу билан ёзилган асарларга адабий асар дейиладир.ФИТРАТ

Адабиётга ўғри мушукдай туйнукдан тушадиган одамлар ҳам бўлади. Булар адабиётни ҳунардан касбга, яъни сабаби тирикчиликка айлантириб олишади…

Адабиётга ўғри мушукдай туйнукдан тушадиган одамлар ҳам бўлади. Булар адабиётни ҳунардан касбга, яъни сабаби тирикчиликка айлантириб олишади. Бунақа одамлар қадим замонда ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор, эҳтимол, бундан кейин ҳам бўлса.Абдулла Қаҳҳор

Болалар китоб ўқимай қўйди…ми?

— Ойи, — ялинди Шаҳзод, — дўконимизга «Робинзон Крузо» китоби келибди. Олиб беринг.— Қанча тураркан? — сўради ойиси энсаси қотиб.— Бир ярим минг сўм.— Вой-буй, яна беш юз сўм қўшсам оёғингга калиш беради.Қиш бўйи маза қилиб киясан. Китоб қорнингни тўйдирмайди. давоми…

Антон Чехов. Ой тутилиши (ҳикоя)

(Провинция ҳаётидан) № 1032 Циркуляр Ушбу сентябрь ойининг 22-нчи куни соат 10 да ой тутилиши содир бўлади. Бу янглиғ табиат ҳодисалари айб иш эмас, балки ибратдир. Шу хусусдаким, ҳатто сайёралар ҳам аксари табиат қонунларига итоат қиладилар ва бинобарин рағбатлантирмоқлик важҳидан давоми…