Аъзамхон Қозихўжа. “Ҳайрат-ул аброр” ҳайратлари

Қайғулиғ ўлтирмиш эрди Боязид, Сўрди ғами кайфиятин бир мурид. “Хамса” достонларининг биринчиси “Ҳайрат ул-аброр”даги аввалғи мақолотга бағишланган ҳикоят ана шундай бошланади. Бунда қайғу шайх Боязид ҳол тақозоси бўлиб, мурид тушиниб етмайди ва қайғунинг ўзини эмас, “ғами кайфиятин” сўрайди. Кайфият асл давоми…

Ҳамиджон Ҳомидий. Саркор

Мен атоқли навоийшунос Азиз Қаюмов ижодини ўрганиб, унинг тадқиқотларидан файз топиб юраман. Устоз менинг номзодлик, докторлик диссертацияларимга оппонентлик қилган. Мен Азиз Қаюмов билан дилдан суҳбатлашиш, у кишининг ижодий жараёни билан ошно бўлишни жуда-жуда истар эдим. Шукрким, муаллим билан бир пиёла давоми…

Ўзбекистон халқ шоири Шукруллога “Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси” мукофоти берилди

Турк дунёсининг 2017 йилдаги маданий пойтахти Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Турк дунёси адабий нашрлари муҳаррирларининг 7-конгресси”да Евросиё Ёзувчилар уюшмасининг “Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси 2016” мукофоти буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси Шукруллога тақдим этилди. 96 ёшли Шукрулло домла конгрессга кела давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Закий (эссе)

Буюк шахсларнинг ҳаёти, ижоди ва қилган ишларини ўрганиш қимматли маълумотлар бериши билан бирга, ўзига яраша илмдир. Аҳмад Закий Валидий Тўғон исмини мамлакатимиз мустақиллиги йўлида курашиб, жон фидо этган Беҳбудий, Мунаввар қори, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир, Чўлпон сингари маърифатпарварлар қатори ўқиб, давоми…

Обид Шофиев. Олти асрлик мустаҳкам ришта

Озарбойжон – Ўзбекистон адабий алоқалари хусусида Тили, маданияти, урф-одат ва анъаналари бир-бирига яқин бўлган ўзбек ва озарбойжон халқлари ўртасидаги адабий алоқалар тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Бу адабий алоқалар давр ва бошқа омиллар нуқтаи назардан катта бир саҳифани ташкил этишини давоми…

Пётр Фалёв. Туркий халқларнинг сўз санъати

МУАЛЛИФДАН Туркийшунослик ва уни ўрганишга оид бирон-бир қўлланманинг мутлақо йўқлиги туфайлигина мен 1921 йилнинг кузида Туркистон Шарқ институтида ўқиган маърузаларим негизини ташкил этган “Туркий филологияга кириш” курсидан қораламаларимни чоп этиб кўпайтиришларига розилик беришга мажбур бўлдим. Аммо бундай курсни мен илк давоми…

Манзар Абдулхайр. Маъно ва тимсоллар сири

Алишер Навоий шеъриятида доимо шакл ва мазмун мутаносиблиги бир меъёрда бўлган. Мумтоз шеъриятдаги бундай бениҳоя гўзаллик мукаммаллик, шаклий-маънавий мувозанат фақат Навоий шеъриятига хосдир. Зотан, мумтоз шеъриятда маъно ва шаклнинг мутаносиблиги ҳамда тасвир ва тимсолнинг уйғунлиги муҳим аҳамият касб этади. Шу давоми…

Наим Каримов. Шайхзода ва жаҳон адабиёти (2008)

Бу йил туғилган кунига 100 йил тўлган Мақсуд Шайхзода ўзбек адабиётини жаҳон халқлари адабиётлари билан ўзаро боғлаган “олтин кўприк”ларимиздан биридир. У қарийб қирқ йиллик ижодий фаолияти мобайнида миллий адабиётимизнинг шеърият, драматургия, публицистика сингари соҳаларида самарали ижод қилибгина қолмай, адабиётшунослик ва давоми…

Боқижон Тўхлиев: “Адабиёт истеъдодли ёзувчинигина эмас, балки истеъдодли китобхонни ҳам талаб қилади” (2015)

“Китоб бизнинг ҳозирги ҳаётимиздир. Унга ҳамма муҳтож, …болалар ҳам. Ҳамма гап улар учун китоб танлашда, биз ҳаммадан олдин номуносиб танланган китобларни ўқиш ҳеч нарса ўқимагандан кўра ёмонроқ ва зарарлироқдир, деган фикрга қўшиламиз”. В.Г.Белинский “Шарқ юлдузи” журнали: — Бадиий асар тарбия давоми…

Абдулла Улуғов. Инсон ибратга интилади

Инсон ҳаёти, унинг орзу-умидлари, мақсади йўлида интилишлари, бу йўлда дуч келган тўсиқлар, тортган машаққат, уқубатлари, руҳий изтироб-аламлари, қувонч, шодликлари, тақдир-қисмати тўғрисидаги ўй-кечинмалари, кишилараро муносабатлар мураккаблиги кабилар азал-азалдан адабиёт асарларининг асосий мавзуси бўлиб келади. Бу масалалар адабиёт асарлари учун абадий муаммо давоми…