Дмитрий Мережковский (1865-1941)

Дмитрий Сергеевич Мережковский (2 [14] август 1865, Санкт-Петербург — 9 декабрь 1941, Париж) — рус ёзувчиси, шоир, адабий танқидчи, таржимон, тарихчи, файласуф, жамоат арбоби. Шоира Зинаида Гиппиуснинг эри. ШОИР Ширин туюлмоқда тушкун ҳолатим. Шодон оломоннинг давраси аро, Боряпман кулбасиз бир давоми…

Отажан Тоғон (1940)

Отажан Тоғон (Atajan Tagan) 1940 йил 15 майда Туркманистоннинг Мари вилояти Мургап туманида таваллуд топган. Ёзувчи 1967 йилда Москва Адабиёт институтини тамомлаган. Ўша йили Туркманистон Ёзувчилар ташкилоти уни Москвага, СССР Ёзувчилар уюшмасига туркман адабиёти бўйича маслаҳатчи лавозимига жўнатади ва у давоми…

Давронбек Тожиалиев. Олти соатда олти ойлик йўл (2022)

Вақт ва макон асос бўлган ҳаётимизнинг тадрижий ривожи бугун интернетга тамомила боғлиқ. Ҳатто унга ихтиёрий банди ҳаммиз. Бизни ўраб турган жамият ҳаётидан, ташқи дунё янгиликларидан тортиб энг мураккаб юмушларгача интернетсиз ҳал бўлмайдиган даврга келдик. Интернетдан озгина бохабар киши эса суҳбатдошимиз давоми…

2022 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган мақолалар, ҳикоялар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2022 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 6 384 653 тани (www.ziyouz.com — 4 787 412; www.ziyouz.uz — 1 597 241) ташкил этди (кунига ўртача 17 492 киши). Ташриф буюрганларнинг 81 фоизи Ўзбекистондан. Россия (5%), Қозоғистон (5%), Қирғизистон (3%), Тожикистон (2%),  АҚШ давоми…

Нега қор учқунлари айнан олти қиррали?

Қор учқуни табиатнинг энг гўзал ижод намуналаридан биридир. Бундай нафис шаклни ясаш ўта машаққатли иш. Қор ёққанда миллионлаб бундай учқунлар ерга тушади, аммо улар орасидан иккита бир хил учқунни топиб бўлмайди. Сиз қор музлаган сув эканини яхши биласиз. Агар у давоми…

Нима учун қаҳванинг таъми ҳар хил?

Қаҳва минг йиллардан бери инсон суйиб истеъмол қиладиган ичимликлар сирасига киради. У илк марта Арабистондан топилган ва машҳур бўлган, аммо Европага XVI асрда кириб келган. Қаҳванинг Европада пайдо бўлиши тўполонларга сабаб бўлди. Вақти-вақти билан у тақиқланар, баъзан эса дори сифатида давоми…

Ҳамиджон Икромов, Бахтиёр Яқубов. Характерлар мусаввири

Абдуқаҳҳор Иброҳимов кенг қамровли ва мураккаб жанр бўлмиш драматургияда самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг турли жанрларда ёзилган пьесаларини бир умумийлик, яъни қаҳрамонлар характерининг ёрқинлиги ва ўзига хослиги бирлаштириб туради. Ижтимоий мавқеи ва нуфузидан қатъи назар, ким бўлмасин – ҳамма учун давоми…

Дилмурод Қуронов. Адабий жараёнда «Мом синдроми»

Қуронов, Дилмурод. Адабий жараёнда «Мом синдроми» [Матн] / Д.Қуронов. – Тошкент: Akademnashr, 2010. – 40 б. Қўлингиздаги китобда адабий танқиддаги объективлик масаласи ҳақида истеъдодли ёзувчи Улуғбек Ҳамдам ижоди мисолида баҳс юритилади. Рисола мутахассислар, талабалар ва барча адабиёт ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди, давоми…

Қулман Очилов. Цензура (ҳикоя)

Бир куни… Келинг, яхшиси, рўй-ростини айтиб қўяқолай. Негаки, ўн беш ёшимдан бери ёзиб, тўлдириб, авайлаб-асраб келаётган кундалигимда аниқ битилган ўша сана: “198… йил 17 июнь, сешанба куни, пешиндан кейин бош муҳарриримиз хонамга кириб келди…” Анча сийраклашиб қолган тепа сочлари чўпга давоми…

Аркадий Аверченко. “Ижара уй изланмоқда…” (ҳикоя)

Қиш келиб, қаҳратон ҳукмини ўтказа бошлагач ижара уй изловчилар сони ҳар доимгидан ҳам кўпайди. Кўчаларда бир-бирини кўриб қолган одамлар саломлашиш, ҳол-аҳвол сўраш ўрнига шундай дейишарди: “Ижара уй топиб беринг…”, “Ижарага уй керак. Битта хона бўлсаям майли…” Ижарага ҳатто хона ҳам давоми…