Ўзбекистон халқ шоири Шукруллога “Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси” мукофоти берилди

Турк дунёсининг 2017 йилдаги маданий пойтахти Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Турк дунёси адабий нашрлари муҳаррирларининг 7-конгресси”да Евросиё Ёзувчилар уюшмасининг “Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси 2016” мукофоти буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси Шукруллога тақдим этилди. 96 ёшли Шукрулло домла конгрессга кела давоми…

Ҳомиджон Ҳомидий. Одамлар қалбининг чароғи билим

Асарлари асрлар оша барҳаёт яшаб келаётган шоир Абу Абдуллоҳ Рудакий Шарқнинг беназир буюклари қаторида туради. Бўлажак даҳо санъаткор Абу Абдуллоҳ Жаъфар бинни Муҳаммад бинни Абдураҳмон Одам 858 йилда қадимий Панжакентнинг Панжрудак қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Дастлабки таълимни оила муҳитида олган давоми…

Нўғай мақоллари (40 та)

• Билганга ― енгил, билмаганга ― имконсиз. • Асал ― ширин, бола ундан ширин. • Худодан умид қилиб, ҳаракат қилмасанг, оч қоласан. • Шукр бор жойда барака бўлади. • Эшик тешикдан кулади, ғилай ― қийшиқдан. • Қуруқ билан қўшилиб, ҳўл давоми…

Фақир Бойқурт. Учоқ чиптаси (ҳикоя)

– Сенга айтяпман, кетма. Нима, туркчани тушунмайсанми?– Ойша жуфти ҳалолининг миясини қоқиб қўлига берарди.– Кетма! Можаро қасабанинг энг чеккасидаги полизда юз бераётган эди. Помидор, картошка, бақлажону гармдорилар, чойяпроқ, оддий карам, гулкарам ва бодринглар тўлинойнинг асал ёруғида товланиб йилт-йилт қилиб турарди. давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Закий (эссе)

Буюк шахсларнинг ҳаёти, ижоди ва қилган ишларини ўрганиш қимматли маълумотлар бериши билан бирга, ўзига яраша илмдир. Аҳмад Закий Валидий Тўғон исмини мамлакатимиз мустақиллиги йўлида курашиб, жон фидо этган Беҳбудий, Мунаввар қори, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир, Чўлпон сингари маърифатпарварлар қатори ўқиб, давоми…

Маъсума Аҳмедова. Муқаддас хаёл

“… Сиз ҳозир вафо-садоқат ҳақида гапирдингиз. Мен қандай қилиб бир одам билан шунча йил яшадим? Қандай яшадим? Мен умрим бўйи қалбимдаги гўзал хаёл билан яшадим. Мен умр йўлдошимни бари фазилатлар эгаси деб тасаввур қилдим. Унинг қиёфасида ўзим орзу қилган фазилатларни давоми…

Ҳаким Термизийнинг «Сарахс аҳли сўраган масалалар» ва «Касбнинг баёни» номли китоблари чоп этилди

«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаа мажмуасида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг «Сарахс аҳли сўраган масалалар. Касбнинг баёни»  номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу икки рисола Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ таржимасида чоп этилди. Тақдимот маросимида нашриёт раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ ва Тошкент давоми…

Усмон Чевиксўй. Оқ йўл (ҳикоя)

Бугун итингни отди, балки эртага сени ҳам отар, бунақа юмшоқкўнгил бўлиш ярамайди. Уни талтайтирма, унинг қилган иши сенинг мулкингга нисбатан очиқ-ойдин қуролли тажовуздир. Тонг саҳарда бориб керакли жойга шикоят қил. Ўшанда кўрасан, сенга қанақа ёлворишини” — деган эди оқсоқол. Яна давоми…

Муродбой Низанов. Ақчагул (қисса)

– Ақчагул, сен шу ерда тушардинг, шекилли? – деди маршрут такси ҳайдовчиси машинасини уч қаватли улкан бино рўпарасида тўхтатиб. – Шундай қилинг, опа, манави кастрюлингиз биқинимни пишириб юборди-ку, – деди ўриндиққа қиялаганча зўрға сиғиб ўтирган ёшгина йигит муртидан кулиб. Машинадагилар давоми…

Мануэл Лопеш (1907-2005)

Мануэл Лопеш (Manuel Lopes; 23 декабрь 1907, Минделу, Кабо-Верде — 25 января 2005, Лиссабон) — шоир, носир, эссеист. Сан-Висент оролида (ҳозир Кабо-Вердеда). Португал тилида ижод қилган. ТОРТИНЧОҚ ШОИР У гоҳо қўрқади шоирлигидан – ўзга дунёларнинг телба сайёҳи. Қўрқади ғалати, кимсасиз давоми…