Бургутлар

Бир тоғ этагидаги ғорда бир шаҳзода, бир айиқ, бир тулки ва бир бургут яшар эканлар. Бургут бутун дунёдаги бургутларнинг подшоҳи экан. Айиқ ҳам бутун дунёдаги айиқларнинг подшоҳи экан. Тулки ҳам дунёдаги барча тулкиларнинг подшоҳи экан. Кунлардан бир куни тулки ва давоми…

Риштон бозорида “Рошидоний” халқ кутубхонаси очилди

Риштонлик маърифатпарвар, асл касби тадбиркор бўлган Дилшод Болтабоев ташаббуси билан туман бозорида халқ кутубхонаси ташкил этилди. Дилшод Болтабоев ижтимоий тармоқларда бозор ҳудудида кутубхона ташкил этиш мақсади борлигини, бунинг учун унга босма китоблар юбориш мумкинлигини эълон қилганди. Бугун ўзбек тилига давлат давоми…

Абдунаби Ҳамро. Ертўладаги умр (қисса)

Оллоҳнинг изну иродасисиз ҳеч бир жон мўмин бўла олмас. Қуръони карим, “Юнус” сураси * * * Бу бедаво дард унга қаердан ёпиша қолди ўзи? Чинордай йигит, мингта тегирмондан бутун чиққан одам, мана, тўшакка сингиб кетгудай бўлиб ётибди. Ҳарқалай, “мия ўсмаси” давоми…

Тошкент шаҳрида “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

18 октябрь куни пойтахтдаги Симпозиумлар саройида “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг muslim.uz сайти хабар берди. Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Россия, Украина, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ирландия, Германия ва бошқа давоми…

Луис де Гонгора (1561-1627)

Луис де Гонгора (Luis de Góngora y Argote; 11.06.1561, Кордова — 23.05. 1627, Кордова) – мумтоз испан шеърияти тарихида чуқур из қолдирган истеъдодли вакилларидан. У зодагон оилада туғилиб, асосан, фан ва дин аҳли даврасию салтанат доирасида ҳаёт кечирганига қарамай, доим давоми…

Муҳаммадризо Шафеъий Кадканий (1939)

Доктор Муҳаммадризо Шафеъий Кадканий (форсча: محمدرضا شفیعی کدکنی) ҳижрий-шамсий 1318 йили, милодий ҳисоб билан 1939 йилнинг 12 октябрь куни Нишопурнинг Кадкан қишлоғида туғилган. Шафеъий Кадканий давримизнинг янги шеър ва тамсилий шеъриятнинг машҳур намояндаларидан биридир. Унинг анъанавий ва янги классик шаклдаги давоми…

Восифи Бохтарий (1942)

Афғонистондаги ҳозирги замон форсий — дарий адабиётининг забардаст вакилларидан бири – олим, шоир, ёзувчи ва таржимон Устод Восифи Бохтарий (استاد واصف باختری‎‎) ҳисобланади. У 1942 йил Балхда туғилган. Илк маълумотни шу ердан олиб, 1967 — йил Кобул институтининг форс тили давоми…

Калим Кошоний (1585-1651)

Абутолиб Калими Кошоний (کلیم کاشانی) (1585, Кошон — 1651, Лоҳур) Ҳиндистонда бобурийлар салтанатининг давомчилари бўлмиш Жаҳонгир Мирзо ва Шоҳжаҳонлар саройининг маликуш-шуароси ҳисобланади. Маълумки, ғазалнависликнинг Рўдакий ва бошқалар томонидан яратилган «сабки Самарқанд», Камол Хўжандий, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийлар юксалтирган “сабки давоми…

Су Ши (1037-1101)

Мумтоз хитой шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бири Су Ши (苏轼) Сун сулоласи даврида яшаган. Умрининг катта қисми сургунда ўтган шоир Су Дунгпо тахаллуси билан шеърлар ёзган, шунингдек, эссенавис, мусаввир, хаттот ва давлат арбоби сифатида фаолият юритган. У Мэйчжоу шаҳри яқинидаги Эмэйшань давоми…

Марцелиюс Мартинайтис (1936-2013)

Марцелиюс Мартинайтис (Marcelijus Martinaitis; 1.04.1936 — 5.04.2013) – литва шоири, адабиётшунос, публицист, таржимон. Унинг «Кукутис балладалари» китоби жуда машҳур. КУКУТИСНИНГ ЯЛЛАСИ Ялласини бошлар Кукутис: «Ҳаёт қандай шодумон, беғам! Ҳаёт гўзал, қувончу байрам, Ҳатто недир етишмаса ҳам!» Кукутиснинг шодмон сасини Ялла давоми…