Искандар (спектакль)

Ўзбек миллий академик драма театрининг спектакли Алишер Навоийнинг «Садди Искандарий» достони асосида Сценарий муаллифи: Шуҳрат Ризаев Режиссёр: Баҳодир Йўлдошев

Аҳмаджон Мелибоев. Тарихнинг шафқатсиз сабоқлари

Истеъдодли ёзувчи Алишер Ибодиновнинг “Худоёрхоннинг сўнгги кунлари” асарини қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Муаллиф тинимсиз изланаётгани, эъти­борга молик тарихий манбаларни синчиклаб ўргангани яққол кўриниб турибди. Қўқон хонлиги тарихига доир илмий тадқиқотлар, хотиралар, Аҳмад Заки Валидий, В.Наливкин, Н.Остроумов, Ибрат домла, тошкентлик қози давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Синмаган қалам (Тўхтасин Жалолов)

Тўхтасин Жалолов ХХ асрда яшаган, даврининг фожиаларини бир умр руҳида ташиган адиб эди. У умид билан қалам тутганди, бироқ замон унинг ёшлигини Сталиннинг Узоқ Шарқдаги қатағон зиндонларида чиритди, йигит юрагига қаттол  давроннинг хўрлик ва ҳақоратлари оғусини тўлдирди… аммо қаламини синдиролмади. давоми…

Давлатшоҳ Самарқандий. Шоирлар бўстони

Давлатшоҳ Самарқандий. Шоирлар бўстони («Тазкират уш-шуаро»дан) Форс-тожик тилидан Бўрибой Аҳмедов таржимаси; Шеърларни Сулаймон Раҳмон таржима қилган. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. Давлатшоҳ Самарқандийнинг мазкур асари X—XV асрларда яшаб ижод этган форсигўй ҳамда айрим туркигўй шоирлар фаолиятидан маълумот беради. давоми…

Комил Аваз. Ичон қалъадаги ойдин кеча (эссе)

Хива манзараси, Ичон ёки Дишон қалъа хаёлий оламимда бўй тортар экан, инсон қувваи ҳофизасини англатувчи ботин ва зоҳир ила бўйлашгандек бўламан. Қадимий, аммо ҳамиша навқирон бу икки алп келбат қалъа бир-бири билан узвий боғлиқдек тасаввур уйғотса-да, уларнинг ҳар бири ўзгача давоми…

Хожа Аҳрор Валий (1404-1490)

Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор — Марказий Осиё халқларининг XV аср иккинчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва тафаккур ривожида муҳим ўрин тутган. Нақшбандия тариқатининг назарий, амалий жиҳатларини бойитиб, бу таълимотнинг машҳур бўлишига ҳисса қўшган тарихий шахсдир. У ҳижрий 806 йил рамазон ойида давоми…

Саккокий (XV аср)

Ўзбек мумтоз адабиётида ёрқин из қолдирган, бетакрор ғазаллар ва қасидалар яратган етук истеъдод эгаси, лирик шоирлардан бири Саккокийдир. Саккокийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бизгача жуда кам маълумот етиб келган. Унинг таржимаи ҳоли тўғрисида ўзининг девони ва Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” давоми…

Ровияжон Абдуллаева. Олисдаги яқинимиз

Асрлар давомида Ғарб Шарққа интиқ бўлиб яшаганини тарихдан яхши биламиз. Буни яқин ўтмиш Ҳерманн Вамбери, Алфред Куреллалар ҳаёти ва ижодий фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Буюк Ҳердер ва Гётелар ҳам катта муҳаббат билан Шарқ поэзиясига муро­жаат қилган эдилар. Бунинг самараси давоми…

Лутфий (1366-1465)

Мавлоно Лутфий XIV — XV асрлардаги ўзбек мумтоз адабиётининг атоқли намояндаси бўлиб, ўзининг ўзбек ва форс-тожик тилларидаги асарлари билан Шарқда катта шуҳрат қозонган сўз санъаткоридир. Шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида замондошлари Давлатшоҳ Самарқандий, Шамсиддин Сомий, Хондамир, Абдулла Қобулий каби тазкиранависларнинг давоми…