Абдувоҳид Қориев (1855-1938)

Абдувоҳид Қориев, Абдурауфқориев Абдулвоҳидқори (1855 – Тошкент – 1938.12.1) – жамоат ва дин арбоби, педагог. Дастлаб Кўкча даҳалик мактабдор Ёқубхўжа эшондан эски усулда сабоқ олган. 1870-80 йилларда Эшонқулидодхоҳ ва 1880—88 йилларла Бухородаги Эрназарбой мадрасаларида таҳсил кўрган. 1888-1906 йилларла Тошкент шаҳри давоми…

Исажон Султон. Офтоб чиқди оламга… (ҳикоя)

Кун чиқди, кундуз ёйилди. Ўткир қизғиш нури айвонда ухлаётган болакайнинг юзига тушиб, кўрпани бошига тортиб олди. Уйқу жуда ширин эди-да, кўзларини очгиси, шу ажойиб лаззат оғушидан чиққиси келмасди. Нур юзига тушганида қароқлари юмуқ бўлса ҳам кўз олди қизғиш-сарғиш тусда ёришди. давоми…

Ашраф Аҳмедов. Вольтер ва Улуғбек

Буюк француз маърифатпарвари ва инсонпарвар мутафаккири Вольтер (Мари Франсуа Аруэ, 1694—1778 йиллар) фикр доираси ниҳоятда кенг, фаннинг турли соҳалари бўйича билимдон одам эди. Мушоҳада кўлами фан тарихи, жумладан Шарқ фани тарихи масалаларини ҳам қамраб олганди. Унинг қадимги давр ва ўрта давоми…

Антон Чехов. Болохонали уй (ҳикоя)

(Рассом ҳикояси) I Бу воқеа бундан олти-етти йил аввал, мен Т. губернасининг уезддаридан бирида, помешчик Белокуровнинг мулкида яшаб турганимда рўй берган эди. Белокуров ёш йигит бўлиб, саҳарлаб ўрнидан туриб, бели бурма камзул кийиб юрарди ва кечқурунлари пивохўрлик қиларди. У менга давоми…

Тозагул Зокирова (1948)

Тозагул Зокирова (Тазагул Закирова) 1948 йили Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида туғилган. Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби. 2003 йилдан Қирғизистон Ёзувчилар уюшмасининг Ўш вилояти бўлими масъул котиби. «Ырлар» («Шеърлар»), «Купуя сезим», («Сирли туйғу»), «Светлый дождь» (рус тилида), «Боз торгойдун ыры» («Бўзтўрғайнинг давоми…

Суярқул Турғунбоев (1940)

Суярқул Турғунбоев (Суйоркул Тургунбаев) 1940 йили Ўш вилояти, Бозорқўрғон тумани, Бешқадам қишлоғида туғилган. Қирғиз давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1964). СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1979). Илк шеърий тўплами “Бизда ҳамма сўзлайди” номи билан 1960 йили чоп этилган. У М. Лермонтов, давоми…

Турар Қўжамбердиев (1941-1989)

Турар Қўжамбердиев (Турар Кожомбердиев) 1941 йили Калинин туманининг Сарибулоқ қишлоғида туғилган. Қирғиз давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1966). “Қирғизистон пионери” газетасида адабий ходим, “Қирғизистон” нашриётида муҳаррир, Қирғизистон Маданият вазирлигида масъул лавозимларда ишлаган. Илк шеъри 1959 йили “Муаллимлар газетаси”да чоп этилган. давоми…

Салима Шарипова (1950)

Салима Шарипова 1950 йил 24 августда Бозорқўрғон тумани, Қизилсув қишлоғида туғилган. 1983 йилдан ижод қилади. Илк асари «Комсомолец Киргизии»да чиққан. Истиқлол йилларида «Ўш» алманахига муҳаррирлик қилиб, қирғиз ва ўзбек ижодкорлари асарларини чоп этган. Қирғизча, ўзбекча, русча, тожикча китоблари бор. 1996 давоми…

Майрамхон Абилқосимова (1936)

Майрамхон Абилқосимова (Майрамкан Абылкасымова) – қирғиз шоираси, Қирғизистон халқ шоири (1980). 1936 йил 7 ноябрда Чуй вилоятининг Алмалуу қишлоғида туғилган. Қирғизистон аёллар педагогика институтини тамомлаган (1958). Илк китоби 1961 йили “Кичкинтой дўстларга” номи билан чоп этилган. “Ҳайкал сўйлайди” (1962) поэмаси давоми…

Алиқул Усмонов (1915-1950)

Алиқул Усмонов (Алыкул Осмонов) 1915 йили Чуйнинг Қапталариқ қишлоғида таваллуд топган. Ота-онасидан эрта жудо бўлиб, болалар уйидатарбияланган. Педтехникумда ўқиб юрганида шеър ёзишни бошлаган. Кейин газета-журналларда, Ёзувчилар уюшмасида ишлаган. Илк китоби 1936 йили «Тонг ўйлари» номи билан босилиб чиққан. Ўнга яқин давоми…