Сайёра Жабборзода. Тавқи таъзир (ҳикоя)

Қишлоғимизнинг бор ерида катта-кичик гужум дарахтлари ўсиб ётади. Мактабга бораётиб, йўл бўйи, бу сершох ва улкан дарахтларга отамнинг ҳам қулочи етмаса керак деб ўйлардим. Ўтсам ҳам, қайтсам ҳам дарахтлар билан саломлашиб, ўзимча сўзлашаман. Бир сафар одатдагидек, уларга кундалигимдаги “беш” баҳони давоми…

Матлуба Маҳкамова. Юсуфбек ҳожи бўлиб… (Аббос Бакиров)

Атоқли адибимиз Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини ким ўқимаган, шу роман асосида яратилган дастлабки бадиий фильмни ким севиб томоша қилмаган, дейсиз? Асарда бош қаҳрамон Отабекнинг отаси образи қандай тасвирланган бўлса, экранда ҳам айнан шундай ниҳоятда ақлли, мулоҳазакор, ўйчан, ҳар бир давоми…

Мустафо ал-Манфалутий. Жазо (ҳикоя)

Ўтган ёзда кунларнинг бирида туш кўрдим, унда мен гўё улкан, мутлақо нотаниш бир шаҳарга тушиб қолибман. Мен шаҳар кўчаларида юриб, унда сон-саноқсиз, бир-бирига ўхшамайдиган, турли тилларда сўзлашувчи одамларни учратибман. Назаримда, бутун ер юзи шу ерга жам бўлган ва бутун оламнинг давоми…

Фредерик Старр. Марказий Осиёнинг янгитдан кашф этилиши (2009)

У бир пайтлар “Минг шаҳарлар ўлкаси”, дунёга донғи таралган олимлар, шоирлар ҳамда файласуфлар ватани бўлган. Марказий Осиёнинг келажагини тасаввур қилиш учун биз унинг улуғвор ўтмишига саёҳат қилишимиз даркор. Милоднинг 998 йилида бир-биридан 200 миль [322 км, – таржимон] узоқликда, ҳозирги давоми…

Вақф фонди ва Ziyouz.uz ўртасида англашув меморандуми имзоланди

20 июнь куни Вақф хайрия жамоат фонди ва Ziyouz.uz ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Англашув меморандумини фонд бошқарув раҳбари Жалолиддин Ҳамроқулов ва “Ziyouz” портали таъсисчиси Давронбек Тожиалиев томонидан имзоланди. Порталда 10000 дан зиёд китобнинг электрон нусхалари мавжуд бўлиб, улар барча давоми…

Нарзулла Жўраев. Таваллодан муножотгача (илмий-фалсафий эссе)

XVIII асрга келиб Европада Зардуштийлик фалсафаси кенг тарқалди. “Авесто” турли йирик илмий тадқиқот марказларида, кутубхоналарда мутахассислар томонидан зўр қизиқиш билан ўргана бошланди. Ушбу давр Европа фалсафий тафаккурида кескин бурилиш даври бўлди, десак хато бўлмайди. Европа фалсафасида бутунлай ўзгача йўлдан кириб давоми…

Элдор Мухторов. Бизга замондош Шекспир

Улуғ инглиз драматурги Вильям Шекспир 1564 йил 23 апрелда Англиянинг Стратфорд шаҳрида дунёга келди. Буни қарангки, Шекспир туғилишидан икки ой муқаддам Римда итальян Уйғониш даврининг буюк мусаввири, Сикстин капелласидаги ғаройиб суратларнинг муаллифи, ўз даврининг даҳо ижодкорларидан бири Микеланжело вафот этган давоми…

Икки авлод овози. Бугунги адабий воқеликка бир назар (суҳбат) (2015)

Бугун дунё мафкура майдонида жуда кучли, зиддиятли муаммолар рўй бермоқда. Инсон шахсига ёндашувнинг ўзгарганлиги, минг йиллик маънавий қадриятларнинг таназзулга учраётганлиги мамлакатлар тақдирини боши берк кўчага олиб кирмоқда. Бу жараён бевосита инсон қалби ва руҳининг асосий мураббийи ҳисобланган адабиёт ва санъат давоми…

Дунёнинг буюк романлари: Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар

ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР Отабек – “оғир табиатлик, улуғ гавдалик, кўркам ва оқ юзлик, келишган, қора кўзлик, мутаносиб қора қошлиқ ва эндигина мурти сабз урган бир йигит” – романнинг бош қаҳрамони, савдогар, Юсуфбек ҳожининг ўғли, бир муддат Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида таҳсил олган, давоми…

Ўктам Мирзаёр. Холдош (ҳикоя)

Кейинги пайтда Холов ўз фамилияси ҳақида кўп ўйлайди. Шу пайтгача эътибор бермаган экан. Бунга ҳамхонаси – Шоҳиданинг шамаси сабаб бўлди. Шу десангиз, юзидаги чақалоқ тирноғидай холга қўли беихтиёр бориб келаверадиган бўлиб қолди. Бир гал суҳбатлашиб туришганида Шоҳида қўли­ни деярли унинг давоми…