Исажон Султон. Олисдаги урушнинг акс-садоси (ҳикоя)

Бу воқеага беш-олти йил бўлди. Аслида, айтишга арзигулик ҳам эмас. Баъзилар кулимсираб қўйишини ҳам сезаётгандайман. Лекин, хаёлимдан кетақолмайди-да. Кўл бўйи, бақақуриллоқ. Тунги самодаги тилларанг ой. Сув ёқасида тимирскиланиб юрган қора шарпа. Шу холос. Шу холос дейман-у… У манзаралар ортида баҳайбат, давоми…

Малала Юсуфзай: «Бизнинг энг қудратли қуролимиз китобу қаламимиздир»

Малала Юсуфзай 1997 йил 12 июлда Покистонда туғилган. Отаси Зиёвуддин Юсуфзай – шоир, давлат мактаблари тизимида ишлайди. Толиблар улар яшайдиган Сват водийсида ҳукмронлик ўрнатгач, қизларнинг мактабга қатнашини тақиқлаб қўяди. Шу боис 2009 йилдан Малала ВВС учун «Гул Макай» (Бўтакўз) тахаллуси давоми…

«Қатағон қурбонлари хотираси» музейи фондидан (2000-2018)

Сургун. Шаҳидлар хотираси // Сўзбоши: Н. Каримов; Таҳрир ҳайъати: Д. Алимова, Н. Каримов, Ш. Аҳмедов ва бошқ.; Масъул муҳаррир: К. Норматов/. — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2000. — (Шаҳидлар хотираси). Муҳтарам китобхон! Кўплаб бегуноҳ кишиларни ўз давоми…

Иброҳим Раҳим. Ишлатилмаса тил ҳам занглайди (1990)

Табиат ва жамиятнинг мутлақ қонуни бор: ҳамма нарса ҳаракат қилади, ўзгаради ва ривожланади. Бу қоидани ҳеч нарса четлаб ўтолмайди. Мантиқ шундаки, қўллаб қолса оқин сув ҳам сасийди, чанглаб ётса, ноёб асбоблар ҳам занглайди. Бинобарин, ишлатилмаса, олий маҳсул тилимиз ҳам занглайди. давоми…

Севара Алижонова. Нега ёндим, нега чекингум? (Эрнест Сетон Томпсон)

Инсон учун дорулфанодаги илоҳий тортиқлардан бири – бу дўст. Кимдир ўз муҳибига етишади, кимдир умри давомида уни излаб ўтади. Томпсон эса бошқалардан фарқли ўлароқ, жуда эрта абадий дўстликка мушарраф бўлди. Аҳамиятлиси шуки, унинг дўсти тилсиз-забонсиз-у, аммо бошқалардан кўра кўпроқ тиллаша давоми…

Мунис Хоразмий (1778-1829)

Амир Авазбий ўғли Шермуҳаммад, адабий тахаллуси Мунис Хоразмий XVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг бошларида Хоразмда яшаб ижод этган шоир, тарихнавис олим, таржимон, хаттот ва маърифатпарвардир. Мунис ўзбек адабиёти, умуман маданияти тарихида салмоқли ўринни эгаллайди. У муаррих сифатида ўзининг давоми…

Нормурод Норқобилов. Энатош (ҳикоя)

Энасининг еттиси ўтказилган куннинг эртаси юмушга чиққан Тоғай оқшом олди овули томон ўша-ўша ғамнок бир кайфиятда қайтаркан, кунчиқишдаги адирлик қўйнига шўнғиган кўйи, ғуборли олис уфқ қаърига сингиб, изсиз йўқолган кенг асфальт йўлнинг ўнг тарафидаги тоғолди кенглиги узра мисли бодроқдек сочилган давоми…

Санъаткорнинг мангу умри (Олим Хўжаев)

Жаҳон адабиёти дарғалари – Софокл, Гоцци, Шекспир, Шиллер, Гоголь, Островский, Горький, Чехов, Тагор асарларида бетакрор образлар яратган актёр Олим Хўжаев 1910 йилнинг 24 сентябрида Бухоро шаҳрида дунёга келган. Нутқи равон, овози ширали ва жарангдор, нафаси ўткир ижодкор 1929 йили Бухоро давоми…

Ғайбуллоҳ ас-Салом. Фикр ва зикр (тил ҳақида мулоҳазалар)

Тилнинг ғариблиги — тафаккурнинг қашшоқлигидан. * * * Тилинг бўлмаса, гапириб нима қиласан? * * * Ё раббий! Ўз тилида фикрлай олмайдиган кишилар, ўз тилида ёза олмайдиган «ёзувчилар», ўз тилида ўқий олмайдиган ўқувчилар, ўз тилида илм ярата олмайдиган олимлар, ўз давоми…

Артур Конан Дойл. Лаби тиртиқ одам (ҳикоя)

Айза Уитни афюн чекишга ўрганиб қолди. У колледждалигидаёқ де Куинсининг[1] афюн чекувчи одамнинг тушлари ва ҳисларини тасвир қилувчи китобини ўқиб, ўша ёзувчи бошидан кечирган ҳодисаларни кечириш учун тамакисига афюн аралаштириб чека бошлаган эди. Кўплар қатори у ҳам чекишга ўрганиш ташлашдан давоми…