Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги: 2018 йилнинг 5 муҳим воқеаси

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қардошлик ва биродарликка асосланган ҳамкорлик поёнига етаётган 2018 йилда янги босқичга чиқди дейиш мумкин. Йил давомида томонлар турли даражада делегациялар алмашди, сиёсатдан тортиб маданиятга қадар – турли соҳаларда битим ва меморандумлар имзоланди. Қолаверса, Туркия ҳамкорлик ва давоми…

Артур Конан Дойл. Мовий карбункул (ҳикоя)

Мавлуднинг учинчи куни байрам билан табриклагани ошнам Шерлок Холмснинг олдига кирдим. У қизил халат кийиб кушеткада ётар, ўнг томонида тамаки жойланган бир неча трубка, чап томонида эса бир даста ғижимланган эрталабки газеталар турар эди, уларни ҳозиргина кўздан кечирган бўлса керак. давоми…

Чехов кўзойнагидан воз кечиб. Эркин ижодкор Фахриёр шеърият, анъаналар ва қимирлоқ тош ҳақида сўзлайди (2018)

Фахриддин Низомов – сирли одам. Чунки аслида у икки киши. Биринчисининг исми – Фахриддин ака. У 1963 йили ҳозирги Навоий вилоятидаги Сангижумон қишлоғида туғилган, Самарқанд давлат университетида филологликка ўқиган, кейин Ҳиндистон оммавий коммуникация институтига бориб, журналист ихтисосини олган; ватанга қайтиб, давоми…

Асқар Маҳкам. Ишқ

Асқар Маҳкам. Ишқ: Шеърий қисса. — Тошкент, Чўлпон нашриёти, 1993 Одам қалби кунлардан бир кун кўз очади ва жамийки мавжудотни биз кўриб ҳис қилиб турган шаклда яратган Тангринииг ўзини севиб колади. Бу ишқдан эса иймон ва эътиқод камол топади. Шоир давоми…

2018 йили йўқотганларимиз

Тугаб бораётган 2018 йилда Ўзбекистон илм, фани ва маданияти бир нечта арбобларидан айрилди. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди. Академик Азизхон Қаюмов (1926-2018)  Азизхон Қаюмов 1926 йили Қўқон шаҳрида туғилган. Пўлатхон Қайюмовнинг ўғли. давоми…

Эшқобил Шукур. Қиш. Дашт. Ўтов… (видео)

ҚИШ. ДАШТ. ЎТОВ. ЁШ ЧЎПОН КЕЛИНЧАГИ БИЛАН ЁЛҒИЗ «Кулранг тусда бўзарди уфқ, Кеча совуқ бўлади, Ҳилол… Ўтовнинг бир буржидан жой қил, Қўзичоқлар кетмасин увол» Куёвининг кўнглини сезиб, Келин ўтга кўмар ўчоқни… Боласидай бағрига босиб, Келтиради беш қўзичоқни. «Ҳилол, совуқ бошланди давоми…

Эрнест Хемингуэй. Ёзувчи ва уруш

(Америка ёзувчиларининг 1937 йил июн ойида бўлиб ўтган 2-конгрессида сўзланган нутқ) Ёзувчининг вазифаси ўзгармайди. Унинг ўзи ўзгаради, вазифаси эса ўша-ўшалигича қолаверади. Бу вазифа ҳар доим рост ёзиш ва асил моҳиятни ўқувчининг онгу-шууридан жой оладиган қилиб ифодалаб беришдан иборат. Бундан қийин давоми…

Абдулла Шер. Юлдузлар суҳбатини тинглаган даҳо (Михаил Лермонтов)

Сафарга отландим бир ўзим танҳо; Туманли йўлимда ярқирар тошлар. Тун жимжит. Тангрини тинглайди саҳро, Юлдуз юлдуз билан сўзлаша бошлар. Михаил Лермонтов Россия тарихида Пётр I тутган мавқе ниҳоятда баланд, унинг рус давлатчилиги тараққиётига таъсири жуда катта. Лекин бу таъсирга рус давоми…

Нафас Шодмонов. “Илоҳийнома”да Юсуф образи

Юсуф образи генезисини қадимий диний манбаларда кўриш мумкин. Турли манбаларда турлича талқин қилинади. “Таврот”да Юсуфнинг пайғамбар экани таъкидланиб, унинг ҳаёти машаққатларга тўла кечгани, бунда унинг иродаси ва сабри оғир синовлардан ўтиб мурод гулшанига етгани батафсил ҳикоя қилинади. Ундан сўнг бу давоми…

Гулноз Кутуева (1974)

Гулноз Миратовна Кутуева (1974 йил 25 декабрда Бошқирдистоннинг Абзелилов туманида туғилган) — бошқирд шоираси, филолог, журналист. Филология фанлари номзоди. 2013 йилдан — «Бошқирдистон қизи» («Башкортостан кызы») журнали бош муҳаррири. Бошқирдистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси. 2006 йили адабиёт ва санъат соҳасида Шайхзода давоми…