«Қирқоёқ» ўз номини қаердан олган?

Боғда бирон бир тошни кўтарганингда, унинг тагидан кулчадек бўлиб тизилган ва кўплаб панжалари билан тирақайлаб қочаётган капалак қуртини кўриб қоласан. Қирқоёқларнинг 21 та кулчасининг ҳар бирида иккитадан панжа мавжуд. Демак, уларнинг сони 42 та. Қирқоёқнинг боғларга фойдаси катта. У зарарли давоми…

Мингоёқнинг оёғи мингтами?

Нур тушиши ҳамоно ўзини панага оладиган чувалчангсимон мавжудотларни кўриш учун қачонлардир ясситош ёки чириган ёғочни ағдариб кўрганмисиз? Ана шулар мингоёқ бўлади. Табиийки, уларнинг оёғи ҳақиқатан ҳам мингта ё мингта эмаслигини билишга имкониятингиз етмаган. Аслини айтсак, айримларининг оёғи юздан ошиқ, баъзилариники давоми…

Мингоёқ нима?

Мингоёқлар деб 800 га яқин турни ўз ичига олган бўғимли мавжудотларнинг катта гуруҳини айтишади. Улар дунё бўйлаб тарқалган. Мингоёқ зоҳиран узун чувалчангга ўхшайди. Танаси, одатда, 100 бўғимдан ташкил топади. Аммо бундан кўп бўғимлилари ҳам учрайди. Бўғимларнинг ҳар икки томонида бир давоми…

Қулоқтешардан чўчиш керакми?

Катта ёшдаги одамларда негадир мутлақо зарарсиз бу ҳашаротга нисбатан совуқ муносабат шаклланган. Ҳатто унга қулоқтешар деган ғалати ном ҳам беришган. Бу ҳашарот пир-пир айланиб ва чапдастлик қилиб, ухлаётган одамнинг қулоғига, кейин миясига кириб кетармиш. Қулоқтешарга нисбатан бундай муносабатнинг шаклланишига, бизнингча, давоми…

Бешиктерватар нима?

Бешиктерватар ҳашаротлар оламининг энг ажойибларидан биридир. Одамлар уни баъзан «соҳибкаромат» ёки «қотили хачир» деб аташади. Кейинги номи хурофий аҳамиятга эга, гўё унинг сўлаги хачирни заҳарлар эмиш. Бешиктерватар ингичка танали узун ҳашарот; у ҳаракатсиз турган пайтда катта олд оёқлари ибодат қилаётгандек давоми…

Чигирткалар ўз тухумини қаерга қўяди?

Чигирткалар (ёки саранчалар) галаси вақти-вақти билан айрим минтақаларда пайдо бўлиб, далаларни ер билан яксон қилади. Улар Инжилда Мисрдаги етти балонинг бири сифатида қайд этилади. Дунёнинг турли бурчакларида улар ҳар йили миллион-миллион долларлик ҳосилнинг бошига етадилар. Чигирткаларнинг тури кўп ва улар давоми…

Қора чигирткалар хавфдан қандай огоҳлантиради?

Одамлар алоҳида уйларга, у хоҳ кулба ё сарой бўлсин, эга бўлишгач, ўзларини чақирилмаган меҳмонлардан муҳофаза этишга уриниб келадилар. Кимдир қоровул ёллайди, кимдир ит боқади, Японияда эса бурунги одамлар қора чигирткалар сақлашган. Улар қора чигирткаларни тутиб, қутичаларга жойлаб уйларига олиб келишган. давоми…

Қора чигирткалар қандоқ сайрайди?

Қора чигиртканинг одамларга меҳри бўлакча. Кўп мамлакатларда бу ҳашаротлар билан боғлиқ ирим-сиримлар мавжуд. Масалан, хонадонларда яшайдиган қора чигиртка бахт келтиради, у кетиб қолса, ёмонлик аломати саналади. Италия, Шимолий Африка ва Япония аҳолиси уларни хуш овозидан баҳра олиш учун ўз боғларида давоми…

Қайси ҳашарот бошқаларидан узоқ яшайди?

Кўп минг сонли ҳашаротлар орасида биттаси борки, у ҳайвонат оламида бошқаларидан кўра узоқ яшайди. Чирилдоқларга мансуб бўлган бир ҳашарот 17 йил яшайди! Урғочи қирчумолилардан ташқари ҳеч бир ҳашарот узоқ умр кўриш бўйича унга бас кела олмайди. Бошқа ҳашаротларнинг чирилдоққа ҳавас давоми…

Чирилдоқ қандоқ сайрайди?

Бу тур ҳашаротларни немислар «сайроқи тойчоқлар» дейишади. Уларнинг бундай ном олишига нар чирилдоқларнинг на сайраш, на чуғурлаш, на чириллашга ўхшаган овоз чиқариши сабаб бўлган. Юнон афсоналарида айтилишича, Эвном ва Аристон деган мусиқачилар мусобақа уюштирганларида тўсатдан Эвномнинг тори узилиб кетади. Шу давоми…