Сақоқуш балиқни қандай тутади?
Сақоқушлар балиқни тумшуғи билан тутади ва уни оғзининг пастки қисмидаги катта халтасига жойлайди. Сақоқушлар мана шу тартибда анчагина балиқ тутади. Халта тўлган пайти унинг ичидаги сув тўкилиб кетади ва сақоқушлар ҳамма балиқни бир галдаёқ паққос туширади.