«Ҳайрат» кўрсатуви. Ўзбек шеъриятида истибдод ва Истиқлол мавзуси (1997)

Адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг «Ҳайрат» кўрсатуви ўтган асрнинг энг машҳур адабий кўрсатувларидан бири эди. Кўрсатувнинг ушбу сонида ўзбек шеъриятининг илк авлоди – Чўлпон, Усмон Носир; иккинчи авлод – Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Шайхзода, Асқад Мухтор; учинчи авлод – Эркин Воҳидов, давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Шеърига кўчган шахсият

Адабиёт севгиси юрагимга сут билан сингган бўлса керак,  шу туйғу бир пайтлар адашиб кириб қолганим ва бир йил ўқиганим Политехника институтидан ҳужжатларимни олдириб, ТошДУнинг филология бўлимига топширтирган. Ҳа, техникадан кўра адабиётни яхши кўрардим, лекин шу адабиётнинг бир қаноти бўлган шеърни давоми…

info.islom.uz сайти ҳар бир ўзбек ўқиб чиқиши керак бўлган китобларни тавсия қилди

info.islom.uz сайти ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномалар асосида ҳар бир ўзбек ўқиб чиқиши тавсия қилинадиган китоблар рўйхатини аниқлади. Унга кўра, ҳар бир киши ўқиб чиқиши керак бўлган китоблар қуйидагилардир: 1. Қуръони каримга оид китоблар (Тафсири Ҳилол, Тафсири Ирфон, Қуръони карим маъноларининг таржималари). давоми…

Қулман Очилов. Учинчи одам (манзаралар)

Афғон Соат миллари тунги иккиларга яқинлашганда, “дарди тамомила кўндаланг келган” ҳисоботимизга сўнгги нуқтани қўйдик. – Яна икки соатдан кейин тонг отади, – дедим ўзимни оромкурсига таппа ташлар эканман. – Ҳисоботидан ҳам ўргилдим! Бир кун кечроқ берсак, осмон узилиб ерга тушмасди. давоми…

Эркин Воҳидов. Шарқ юлдузи (1984)

1954 йил. Сира ёдимдан чиқмайди. Ўшанда тўққизинчи синф ўқувчиси эдим. Менинг илк шеърий машқларимдан бири «МГУга» номи билан «Шарқ юлдузи»да босилиб чиқди. Ўша кунлардаги қувончимни таърифлашга сўз камлик қилади. Синфдошларим, тўгаракдошларим олдида гердайиб юрганларим, журнал сотилаётган дўконлар олдидан кетолмай турганларим, давоми…

Одил Ёқубов (1926-2009)

Одил Ёқубов (1926.20.10, ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилояти Қарноқ қишлоғи – 2009, Тошкент) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1985). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. ТошДУ филология факултетини тугатган (1956). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1955—59), «Литературная газета»нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири (1959—63; 1967—70), «Ўзбекфильм» киностудияси давоми…

Маҳмуд Бўрон. Ғиждувонча усул (ҳажвия)

устоз шарофати билан Навбатдаги ишхонамда ярим йилча ишлаб, бир жойда мана олти ойдирки муқим ишлаётганимдан мақтанишни бошлаб юборган кезларимда бир йигитни ишга олишди. Албатта, кимни ишга олиш ёки паттасини қўлига тутқазишни биров мендан сўрармиди. Дастлаб бу йигит менга ёқмади. Сап-сариқ, давоми…

Ҳалима Худойбердиева. Оқибат деворлари (1988)

Ҳалима Худойбердиева ва Набижон Боқий суҳбати — Эшитяпсизми, Ҳалима опа, хонанда куйлаяпти. Шоир қалби нидо қиляпти: …Оқибатни ё-ёд этиб, ҳайро-он ўзинг, Ҳайро-о-он ўзинг! Мен ҳам ҳайронман. Қўшиқ кишининг ҳаёлот қамровини кенгайтиради. Фикрлар жиловини эркин қўясиз. Айни туйғулар камондек таранг тортилган давоми…

Минҳожиддин Мирзонинг “Гуллаш пайти келди, боғларим” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир Минҳожиддин Мирзонинг “Гуллаш пайти келди, боғларим” сайланма китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда шоир ва ёзувчилар, олимлар, шеърият мухлислари иштирок этди. Тақдимотни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али очиб, шоир ва унинг китоби ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон давоми…

Матёқуб Қўшжонов (1918-2005)

Матёқуб Қўшжонов (1918.5.5, Тошҳовуз вилояти, Туркманистон — 2005.16.8, Тошкент) — адабиётшунос олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978), филология фанлари докторири (1972). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1942—45). Тошҳовуз шаҳридаги Ўқитувчилар институтини (1946), Ўрта Осиё университетининг филология давоми…