Миллий театримиз онахони (Яйра Абдуллаева)

Ўзбек Миллий академик драма теат­рининг бир асрлик ижодий йўлига назар ташланса, нафақат ­театр, балки миллий маданиятимиз тарихи зарварақларидан муносиб ўрин олган қатор спектакллар, забардаст режиссёр ва актёрлар кўз олдимизга келади. Шундай ижодкорлардан бири Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева устозлардан таълим давоми…

Содиқ Ҳидоят. Ватанпараст (ҳикоя)

Саййид Насрулло Валий кунига тўрт марта Ҳаммом вазир кўчаси орқали уйидан идорага ва идорадан уйига қатнайди, ўзининг етмиш тўрт йиллик умрини ана шу тахлитда ўтказди, мана, у энди биринчи марта хорижга, яъни Ҳиндистонга сафар қилмоқда. Шу пайтгача у мамлакат ичкарисида давоми…

Бобур. Ғурбатта ул ой ҳажри мени пир қилибтур (видео)

Ғурбатта ул ой ҳажри мени пир қилибтур, Ҳижрон била ғурбат манга таъсир қилибтур. Мақдур боринча қилурам саъйи висолинг, То Тенгрини, билмонки, не тақдир қилибтур. Тақдирдур ул ёну бу ён солғучи, йўқса, Кимга қаваси Санбалу Татйир қилибтур? Бу Ҳинд ери хосилидин давоми…

Алишер Навоий. Истаганлар, бизни саҳрои балода истангиз (видео)

Истаганлар, бизни саҳрои балода истангиз, Водийи ҳижрон ила дашти фанода истангиз. Вомиқу, Фарҳоду Мажнундеклар ул водий аро Бўлсалар пайдо, мени ҳам ул арода истангиз. Юз аларнинг ишқича дарду, балоу ғуссага Толиб ол бошига қолган можарода истангиз. Эйки, истарсиз саводул важҳ давоми…

Хайриддин Султонов. Бобурийнома (роман)

Хайриддин Султонов. Бобурийнома: Маърифий роман. — Тошкент, «Шарқ» нашриёт-матбаа концернининг Бош таҳририяти, 1997 У ун тўққиз ешида туғилган диёрини мангу тарк этди. Йигирма беш ёшида Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш мамлакатларининг аксарият қисмини эгаллаган улкан салтанатга асос солди. Унинг мамлакатдорлик сиёсати, давоми…

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Таржимаи ҳол (1926)

Отам Ниёз ўғли[1] 1836 йилда туғилиб, 16 ёшинда деҳқонлиғин ташлаб, Бухорога бориб, эскича халқ дўқтири бўлуб қайтғандур. Шу йили Аввалда менинг онамга[2] уйланиб, Ҳўқанд келиб турғун бўлгандур. Мана мен шул оиладан 1889 йилда туғулиб, отам ўқимишли бўлсин учун 1898 йилда давоми…

Зиёдахон Тешабоева. Инглизча “Бобурнома”лар

Европага маълум ва машҳур бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари ўзбек ва жаҳон олимлари томонидан кенг тадқиқ қилинган. Адабиётшунос ва тарихшунос олимлар Ҳ.Қудратуллаев, Р.Воҳидов, С.Ҳасанов, И.Отажонов ва бошқа кўплаб олимлар ўз илмий тадқиқот ишларида асар илмий-адабий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу давоми…

Марк Тоутант. Навоий ва Жомий

Марказий Осиёдаги ўрта асрлар интеллектуал ҳаёт тадрижи тарихи адабий таъсир жараёнлари билан чамбарчас боғлиқ[1]. Чунончи, илк чиғатой (туркий – таҳр.) шеъриятининг шаклланишида мумтоз форс адабиёти ўзига хос аҳамиятга эга[2]. Ўзбек адабиётининг энг буюк намояндаси деб эътироф этилган, мутафаккир шоир Алишер давоми…

Зулхумор Мирзаева. Жаҳон навоийшунослиги: кеча ва бугун

Буюк мутафаккир, туркий оламнинг улуғ шоири Алишер Навоий асарлари шарқшунос олимлар олиб бораётган дунёвий тадқиқотларнинг марказида бўлиб келмоқда. Ҳазрат ижодини ўрганиш, унинг ижодига муносабат Шарқда шоир яшаган даврдан бошланган бўлса, бу йўналишдаги илк тадқиқотлар Ғарб оламида XVI асрда юзага келгани, давоми…

Озор етса, кечиринг ва…

Бир отбоқар ҳаёти давомида ўз ранчосидан бошқа жойни кўрмаганди. У кучли, шу билан бирга жуда таъсирчан ва самимий йигит эди. Ким билан гаплашмасин, суҳбатдошини тушунишга уринар, йигит учун ҳалоллик ва ростгўйлик ҳамма нарсадан муҳим ҳисобланарди. Тақдир тақозоси билан у бой давоми…