Сирожиддин Саййид. Икки аср — бир ҳаёт

Жаҳон шеъриятининг йирик намояндаси, таниқли рус шоири Андрей Вознесенскийнинг ўлими ҳақидаги ногаҳоний хабар ўша кунги дунё воқеалари орасида зудлик билан тарқалган хабарлардан энг нохуши ва кутилмагани бўлди. Жаҳонда рўй бераётган шунча уруш-низолар, ёнғинлару сув тошқинлари, ҳалокатлару оламшумул спорт мусобақалари ҳам давоми…

Ҳусан Мақсуд. Адабиёт дарсликлари пишиқ ва пухта бўлса

ХХ асрнинг бошларида юртимизда янгича ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаракат – жадидчилик вужудга  келди. Ушбу ҳаракатнинг иштирокчилари  – шоир, ёзувчи, мударрис ёхуд тарихчи бўлиб, улар халқни маърифатли қилишга, ўтмишдан хулоса чиқариб, келажакка ўзгача назар билан қарашга ундашган. Бунинг учун эса биринчи галда давоми…

Миллатнинг нишони (миллий ёзувимиз ҳақида баҳс) (2017)

Кейинги вақтда миллий ёзувимиз теварагида баҳслар қайта жонланди. Бизга қайси графикага асосланган алифбо маъқул: кириллми ёки лотин? Жамият бу саволга жавобда гўё икки гуруҳга ажралган: бир тараф кириллни ёқласа, бошқаси лотинни маъқул кўраётир. Биз миллий ёзув масаласи ғоят муҳим эканини давоми…

Шойим Бўтаев. “Шукур, айт-чи, бу ҳаёт нима?” (эссе)

Кўз илғамас бепоён адирлар, юксак тоғлар, сўқмоқлар, тупроқ кўчалар, айниқса, ёшлик чоғларингизда қалбингиздан жой олган бўлса, билингки, энди умр бўйи уларнинг ёди ҳам сизни тарк этмайди. Ҳаёт ташвиш-таҳликалари аро бешик бўлиб улғайтирган қадрдон гўшаларни унутгудек бўлсангиз, энди улар тушларингизда намоён давоми…

Алимурод Тожиев. “Имзо эмас, сўз йиғинг” (Тоғай Мурод)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани Хўжасоат қишлоғида таваллуд топди. Дастлабки таҳсилни қишлоқдаги ўрта мактабда олгач, 1967-1972 йилларда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетида ўқиди. Тоғай Муродни бошқа ёзувчиларга ўхшамайдиган ўзгача характерли, қатъиятли, иродали давоми…

Рустам Мусурмон. Вақт рангларининг мусаввири эди

Устоз Равшан Файзни хотирлаб Таниқли шоир Равшан Файзнинг 1990 йилда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида босилган “Ташриф” номли илк китобида “Вақт ранглари” номли шеър бор. Мен ўйнаб қолибман болалик билан… Йиллар – имконларим кетиб қолибди. Йиллар рангларимни ўғирлабдилар. давоми…

Абдураҳмон Жомий (1414-1492)

Жомий (عبدالرحمن جامی) (тахаллуси; асл исм-шарифи Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад) (1414.7.11, Жом – 1492.8.11, Ҳирот) — форс-тожик шоири, нақшбандийлик тариқатининг йирик вакили. Жомийнинг ота-боболари асли Даштдан бўлиб, Жомда, кейинчалик Ҳиротда ҳаёт кечиришган. Жомий Мадраса ёшидан анча эрта Ҳиротдаги «Дилкаш» (Навоий давоми…

Абдулла Орипов. Танланган асарлар. 8-жилд: Шеърлар

Абдулла Орипов. Танланган асарлар. 8-жилд: Шеърлар. — Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2016. Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов “Танланган асарлар”ининг саккизинчи жилди кейинги икки ярим йилда ёзилган руҳият ва чуқур фалсафийлик омихта бўлган янги шеърлардан жамланди. Зукко давоми…

Абдулла Орипов. Танланган асарлар. 7-жилд: Шеърлар, достон, мақолалар, суҳбатлар, қайдлар

Абдулла Орипов. Танланган асарлар. 7-жилд: Шеърлар, достон, мақолалар, суҳбатлар, қайдлар. — Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2013. Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов «Танланган асарлар»ининг ушбу 7-жилдига кирган халқона, қиссагўйлик услубида ёзилган «Истиқлол манзаралари» достонида Мустақиллик арафасида ва давоми…

Абдулла Орипов. Танланган асарлар. 6-жилд: Қуёш бекати: Шеърлар, мақолалар, суҳбатлар, таржималар

Абдулла Орипов. Танланган асарлар. 6-жилд: Қуёш бекати: Шеърлар, мақолалар, суҳбатлар, таржималар. — Т.: Шарқ, 2010. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповнинг 2000-2001 йилларда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида тўрт жилдлик «Танланган асарлар»и, 2005 йилда эса «Адолат» нашриётида ушбу давоми…