Анвар қори Турсунов (1958-2018)

Анвар қори Турсунов 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида туғилган. 1981 йил Тошкент Давлат университетининг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган. Анвар қори Турсунов меҳнат фаолиятларини 1981-1984 йилларда – “Ёшлик” журналида муҳаррир вазифасидан бошлаган. 1984-1987 йилларда – Ўзбекистон давоми…

Ғайбуллоҳ ас-Салом. Бизнинг дорилфунунларимиз (1989)

Тошкент шаҳар фирқа қўмитасининг XI пленумида қилинган маърузада олий ва ўрта мактабнинг ўн минглаб битирувчилари орасида… саводсиз дипломлилар, маънавий қадриятларни йўқотган ёшлар тобора кўпайиб бораётганлиги айтилган эди. Ўқиймиз: «Шуниси ажабланарли ҳолки, олий ўқув юртларида носоғлом эҳтирослар бошқа ҳар қандай муассасалардагига давоми…

Устоз режиссёр (Тошхўжа Хўжаев)

Театр… Саҳна… Режиссура… Бир-бирини тақозо этувчи бу тушунчалар кимлар учун оддий сўзлар, яна кимларга маълум соҳа, яъни санъатга дахлдор атамалар шодаси, холос. Бироқ яна бир қатлам кишилар борки, улар учун театр, саҳна, режиссура ҳаёт мазмуни, бахту армони, маскани, тақдири азал давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Сўз билан дунё сари

Бадиий адабиёт зиммасига ҳаёт ҳақиқатини, инсоннинг ички дунё­си,  руҳий оламини бутун борлигича,  бўёқ билан безамай рўй-рост  кўрсатиш, одамлар характери ва жамият ҳаётида юзага келаётган, келиши мумкин бўлган бедаво иллатларнинг олдини олиш, урчишига йўл қўймаслик вазифаси юкланган. Фақат шу эмас, тили, давоми…

Абдусалом Умаров. Истеъдоднинг олмос қирралари

Абдулла Қаҳҳор салкам 40 йил мобайнида таржимон сифатида қалам суриб, ҳажми ва мундарижаси тарафидан ҳам, бадиий қиммати жиҳатидан ҳам ёзувчилик меросидан кам бўлмаган адабий ёдгорлик қолдирди. Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг биринчи асари матбуотда босилганидан (1924) таржимон Абдулла Қаҳҳорнинг дастлабки асари дунё давоми…

Гўзаллик шайдоси эди… (Қудрат Хўжаев)

Роль актёрга эмас, актёр ролга таъсир қила билиши керак. Актёр берилган ролга ўзининг муносабати, ички бир ҳис-туйғуси билан ёндошиб талқин қила олсагина, ўша роль таъсирчан, ишонарли ва жонли чиқиши аниқ. Ушбу сўзларни Ўзбекистон халқ артисти, моҳир режиссёр, зукко педагог Қудрат давоми…

Матлуба Маҳкамова. Юсуфбек ҳожи бўлиб… (Аббос Бакиров)

Атоқли адибимиз Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини ким ўқимаган, шу роман асосида яратилган дастлабки бадиий фильмни ким севиб томоша қилмаган, дейсиз? Асарда бош қаҳрамон Отабекнинг отаси образи қандай тасвирланган бўлса, экранда ҳам айнан шундай ниҳоятда ақлли, мулоҳазакор, ўйчан, ҳар бир давоми…

Икки авлод овози. Бугунги адабий воқеликка бир назар (суҳбат) (2015)

Бугун дунё мафкура майдонида жуда кучли, зиддиятли муаммолар рўй бермоқда. Инсон шахсига ёндашувнинг ўзгарганлиги, минг йиллик маънавий қадриятларнинг таназзулга учраётганлиги мамлакатлар тақдирини боши берк кўчага олиб кирмоқда. Бу жараён бевосита инсон қалби ва руҳининг асосий мураббийи ҳисобланган адабиёт ва санъат давоми…

Муҳаббат Шарафиддинова. Ижод қанотидаги парвозлар

Ажойиб инсон, меҳрибон ота, беназир устоз, атоқли олим ва жамоат арбоби Озод Шарафиддиновнинг орамиздан кетганларига салкам саккиз йил бўлди. Дом­ла ўзларидан кейин ноёб мерос – ажойиб илм боғини, иймонли, эътиқодли, кенг мушоҳадали, теран фикр­лайдиган, қалами ўткир шогирдларни, адабиётшуносликка оид нодир давоми…

Миллатнинг нишони (миллий ёзувимиз ҳақида баҳс) (2017)

Кейинги вақтда миллий ёзувимиз теварагида баҳслар қайта жонланди. Бизга қайси графикага асосланган алифбо маъқул: кириллми ёки лотин? Жамият бу саволга жавобда гўё икки гуруҳга ажралган: бир тараф кириллни ёқласа, бошқаси лотинни маъқул кўраётир. Биз миллий ёзув масаласи ғоят муҳим эканини давоми…